Эрон ТИВ раҳбари: Ғарб давлатларининг Сурияни барқарорлаштиишга уриниши ҳақидаги даъволари ҳақиқат эмас
(last modified Sun, 03 Jul 2022 07:55:20 GMT )
июл 03, 2022 12:55 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Ғарб давлатларининг Сурияни барқарорлаштиишга уриниши ҳақидаги даъволари ҳақиқат эмас
    Эрон ТИВ раҳбари: Ғарб давлатларининг Сурияни барқарорлаштиишга уриниши ҳақидаги даъволари ҳақиқат эмас

Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири, сионистик режимнинг Сурияга ҳужумларини кескин қоралар экан, сионистик режимнинг тажовузкор ҳаракатларини қораламасликлари Ғарб давлатларини Сурияни барқарорлашириш ҳақидаги иддаоларида асос йўқлигининг далилидир айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича кеча Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Дамашқ шаҳрида Сурия президенти Башор Асад билан учрашганида,  Ғарб давлатларининг сионистик режимнинг тажовузкор  ҳаракатига гувоҳ бўлиб жим тургани  бу давлатларнинг икки ёқлама сиёсатлар олиб бораётганинг кўрсаткичидир деб изоҳлади.

Амир Абдуллоҳиён ўз сўзларида минтақа муаммоларини мулоқот ва ҳамкорлик орқали ҳал қилишга урғу бериб Эрон муаммоларини ҳал қилиш учун ҳарбий амалиётларга мурожаат қилишга зиддир деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Сурия републикаси ҳукумати ва президентининг ушбу мамлакатни миллий бирлиги, ҳуудудий яхлитлиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш борасидаи саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитиетининг мухолифлари бу давлатнинг вазиятини бузишга уринмоқда деб таъкидлади.

Сурия президенти Башор Асад ҳам  Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбарини ҳозирги вазиятда Дамашқ сафарини минтақавий ва глобал ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда,  ўта муҳимлигини таъкидлаб,  минтақадаги мувозантни бизнинг фойдамизга ўзгартирадиган вазият шаклланмоқда деб  маълум қилди.

Башор Асад шунингдек Ғарб давлалаинг қасо олиш, рақобат ва бошқа томонлардан очко олиш мақсадида Сурия вазиятни салбий томонга ўзгартиришга уринишларини кескин қоралади.

Сурия президенти ҳам бу учрашувда Фаластин мавзусини Эрон Ислом республикаси ва Сурия  учун муҳим ва муштарак мавзуларидан эканлигига ишора қилиб,  қаршиилк маркази бўлган мамлакатларга нисбатан босимлари туфайли, зўравон қудратларга қарши турган бир иттифоқ шакллланган ва албатта дунёда кам сонли мамлакталар бундай иродага эгалар деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ