июл 03, 2022 15:29 Asia/Tashkent
  • Эронлик шифокор дунёдаги энг яхши урологига айланди
    Эронлик шифокор дунёдаги энг яхши урологига айланди

Эроннинг шаҳид " Биҳиштий" номидаги тиббиёт фанлари университети профессори, Носир Симфуруш Жаҳон урология ассоциациясининг энг яхши урологи мукофотига сазовор бўлди.

Эрон телерадикомпаняясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг шаҳид Биҳиштий номидаги тиббиёт фанлари университети профессори ва илмий делегацияси аъзоси, эронлик шифокор Носир Симфуруш,  Канадада бўлиб ўтган Бутунжаҳон урология конгрессига 5 мингдан ортиқ энг яхши урологлар иштирокидаги энг яхши уруолог учун   SIU Distinguished Career Award мукофотига сазовор деб топилди.

Distinguished Career Award -  мукофоти SIU нинг энг муҳим мукофотларидан бири бўлиб жуда юқори илмий ва халқаро эътиборга эга.

Мазкур мукофот ўз фаолияти давомида урология  соҳасида муҳим ва таъсирчан ҳисса қўшган шифокорларга берилади.

Ушбу мукофотни олиш  вақтинчалик  мувафаққият  ёки ютуқ эмас балки уророгнинг умрбод касбий ютуғидир.

Бу мукофот фақат миллий ва минтақавий  таъсирга эмас балки  урология соҳасининг глобал миқёсидаги муҳим таъсирини кўрсатади. Олдинги йилларда бу мукофотни қўлга киритган буюк инсонлар номларига  эътибор бериб унинг аҳамиятини билиш мумкин.

 

Ёрлиқ