сентябр 30, 2023 10:54 Asia/Tashkent
  • Бир эронлик ва 4 нафар хорижлик Мустафо /с/ мукофотига сазовор бўлдилар
    Бир эронлик ва 4 нафар хорижлик Мустафо /с/ мукофотига сазовор бўлдилар

Мустафо /с/ мукофотини бир эронлик ва 4 нафар хорижлик олимлар қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.

Эрон телерадиокомпанясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,бу йилги  фестивалда Мустафо /с/ номли бешинчи илмий мукофоти  ғолиблари маълум бўлди ва унда  5 совридонларидан бири эронлик олим эди.

АҚШдаги Гарвард университетининг эронлик олим- профессори Умид Фаррухнажод " Полимер нанозаррачалари асосидаги янги юқори воситаларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва клиник баҳолаш" мавзусидаги тадқиқоти билан биологик ва тиббиёт фан ва технология соҳасида Мустафо /с/ мукофотини қўлга киритди. Мустафо /с мукофоти танловида Канададаги  Куинз университетидаги мисрлик олим Аҳмад Ҳасан ҳам " программа омборларини ўрганиш  (MSR)” тадқиқот мавзуси билан ахборот-коммуникация  технологиялари соҳасида танлаб олинди.

Биология ва тиббий фан ва технология соҳасида эса, Бейрут университети профессори Самия Хурий  "MS да янги ёндашувлар" мавзусидаги тадқиқот билан бу мукофотнинг бошқа ғолиби бўлди.

Бундан ташқари Малайзия фан ва технология университети профессори Аҳмад Фувзий Исмоилий ҳам " мембран технологияни қўллашни ишлаб чиқиш" мавзусидаги иши учун фундаментал фанлар ва муҳандислик соҳасида Мустафо /с/ мукофотига сазовор бўлди.

Абу-Дабидаги  Нью-йорк университетадаги Мурат Ависал ҳам " оптик симсиз алоқа" бўйича иши учун ахборот технологиялари соҳасида мукофотни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз Мустафо /с/ мукофоти ҳар икки йилда бир марта ислом оламининг энг яхши олим ва тадқиқотчиларига берилади ва ислом оламидаги илм-фан ва технологиянинг энг яхшиларини аниқлаш, таништириш ва эъзозлаш орқали исломий жамиятларда илм олиш ва изланишларни тарғиб қилади ва  рағбатлантиради.

Ёрлиқ