Абуали Ибн Сино Эроннинг тиббиёт ифтихорининг рамзидир
(last modified Tue, 23 Aug 2022 11:02:18 GMT )
август 23, 2022 16:02 Asia/Tashkent

Август ойининг 23 куни Эрон Ислом республикаси тақвимида Шайхур-Раиси Абу Али ибн Синони хотирлаш ва табиб куни деб номланган.

Абуали ибн Сино Эрон классикасининг энг машҳур ва нуфузли файласуфлари ва шифокорларидан бири бўлиб, бу эронлик олимнинг " Қонун" китоби дунёнинг кўплаб университетатларида ўқитиладиган энг машҳур тиббиёт китобларидар бири ҳисобланади.

Буюк эронлик файласуф, шоир ва мутасаввиф 57 ёшида вафот этган.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабарига кўра дунёда машҳур бўлган буюк форс файласуфи Абуали ибн Сино қабри Ҳамадон шаҳри марказида жойлашган бўлиб, Эрон ғарбидаги ушбу тарихий ва қадимий шаҳарнинг сайёҳлик масканларидан бирига айланган.

Аллома Абуали ибн Сино қабр минораси ҳам Қобус гумбази илҳосм билан қурилган ва бу эронлик файласуфнинг ўн икки билимини ифодаловчи 12 сутундан иборат.

Ибн Сино мақбараси Эрон миллий ёдгорликлари рўйхатида олинган.

Бундан ташқари шифокорлар куни муносабати билан бугун Ҳамадон шаҳри тиббиёт фанлари университетининг айрим талабалари Абуали ибн Сино мақбарасини зиёрат қилиб ушбу тарихий, илмий ва сайёҳлик масканга  буюк эронлик шифокор ва файласуф хотирасига бағишланган юбилейиин улуғладилар.