Эрон парламенти раиси Ўзбекистон Қонунчилик палатасида бўлди
Эрон Ислом республикаси парламенти раиси Ўзбекистон Қонунчилик мажлисида Нуриддинжон Исмоилов томонидан расман кутиб олинди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон парламенти раиси Муҳамадбоқир Қолибоф ва уни ҳамроҳлик қилган делегация бугун Ўзбекистонга ташрифи давомида, Ўзбекистондаги эронлик ишбилармон ва ишлаб чиқарувилар билан йиғилишдан сўнг бу мамлакат Қонунчилик мажлисида Ўзбекистон қонунчилик палатаси ва Олий мажлиси спикери Нуриддинжон Исмоилов томонидан кутиб олинди.
Муҳамадбоқир Қолибоф Тошкентга буюрган таширфи давомида, бу мамлакат Қонунчилик палатаси биносида Ўзбекистон қонунчилик палатаси ва Олий мажлиси спикери Нуриддинжон Исмоилов билан учрашиб мулоқот қилади.
Эрон Ислом республикаси парламент раиси, Муҳаммабоқир Қолибоф Ўзбекистонга сафар қилиши билан Тошкентдаги янги паркида бўлди ва бу мамлакат мустақиллиги рамзига гул қўйиб ҳурмат бажо келтирди.