Теҳрондаги Остона учрашувининг якуний баёноти: Сурия можароси ҳарбий ечимга эга эмас
(last modified Wed, 20 Jul 2022 05:31:02 GMT )
июл 20, 2022 10:31 Asia/Tashkent
  • Теҳрондаги Остона учрашувининг якуний баёноти: Сурия можароси ҳарбий ечимга эга эмас
    Теҳрондаги Остона учрашувининг якуний баёноти: Сурия можароси ҳарбий ечимга эга эмас

Теҳронда бўлиб ўтган Остона учрашувининг якуний баёнотида Эрон, Россия ва Туркия Сурия можаросининг ҳарбий ечими йўқлигини таъкидлаб, терроризмнинг барча кўриниш ва шаклларига қарши курашда ҳамкорликни давом эттириш қатъиятини билдирдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Жумҳурияти, Россия Федерацияси ва Туркия Республикаси президентларининг Остона жараёни доирасидаги давлат раҳбарларининг уч томонлама учрашувидаги қўшма баёнотида шундай дейилган: Уч мамлакат (Эрон-Россия-Туркия) Сурия Араб Республикасининг суверенитети, мустақиллиги, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигига, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг мақсад ва тамойилларига содиқликларини таъкидладилар ва бу тамойиллар ҳамма томонидан ҳурмат қилиниши керак ва унинг ижрочиларидан қатъи назар, ҳеч қандай ҳаракат бу тамойилларни заифлаштирмаслиги кераклигини аниқлик киритадилар.

Бу баёнот, шунингдек, Суриянинг турли минтақаларида террорчилик гуруҳлари ва уларга алоқадор турли номдаги гуруҳларнинг мавжудлиги ва фаоллиги ортиб бораётгани, жумладан, тинч аҳоли объектларини нишонга олган ва бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлишига олиб келадиган ҳужумлар қораланади ҳамда Сурия шимоли бўйича барча тегишли чораларни тўлиқ амалга ошириш зарурати такидлади.

Шу муносабат билан Остона жараёнининг кафил давлатлари раҳбарлари терроризмга қарши кураш баҳонасида жойларда янги воқеликларни яратишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни, жумладан, ноқонуний мухторият ташаббусларини рад этиб, Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини заифлаштириш, шунингдек, трансчегаравий ҳужумлар ва инфилтрациялар орқали қўшни давлатларнинг миллий хавфсизлигига таҳдид солишга қаратилган сепаратистик фаолиятларга қарши курашиш қатъиятини билдирди.

Эрон, Россия ва Туркия ҳам Сурияга тегишли бўлган нефт ва уни сотишдан тушган даромадларни ноқонуний тортиб олиш ва ўтказишга қаршилигини билдирдилар.

Уч мамлакат етакчилари қочқинлар ва ички кўчирилганлар қайтиш ва қўллаб-қувватлаш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлар экан, уларнинг Суриядаги асосий яшаш жойларига ихтиёрий ва хавфсиз қайтишига кўмаклашиш зарурлигини таъкидладилар.

Остона жараёнининг кафил давлатлари етакчилари ҳам сионистик режимнинг Сурияга, жумладан, фуқаролик инфратузилмасига ҳарбий ҳужумларини давом эттиришни қоралаб, бу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ, халқаро гуманитар ҳуқуқ, Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш, шунингдек, минтақани беқарорлаштириш ва кескинликни кучайтириш сифатида баҳоладилар.