Эрон ТИВ раҳбари: Эрон Украинадаги инқирозни ҳал қилиш учун сиёсий ечимга эътибор қаратмоқчи
(last modified Sat, 23 Jul 2022 05:33:13 GMT )
июл 23, 2022 10:33 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Эрон Украинадаги инқозни ҳал қилиш учун сиёсий ечимга эътибор қаратмоқчи
    Эрон ТИВ раҳбари: Эрон Украинадаги инқозни ҳал қилиш учун сиёсий ечимга эътибор қаратмоқчи

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, кеча венгриялик ҳамкасби Петер Сиарто билан телефон орқали суҳбатида Эрон Ислом республикасининг уруш ва санкцияларни рад этишдаги принсипиал позициясини таъкидлаб, Эрон давлати Украинадаги инқирозни ҳал қилиш учун сиёсий ечимга эътибор қаратмоқи деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  телефон орқали  суҳбатида,  Эроннинг Украинадаги инқирозни ҳал қилиш учун сиёсий ечимга эътибор қаратмоқчи эканлигини таъкидлаб, шу нуқтаи назардан Эрон ушбу инқирозни тез ҳал қилиш учун сиёсий ечимни мустаҳкамлаш ва илгари суриш мақсадида Москва ва Киев ўртасидаги саъй-ҳаракатлар ва маслаҳатлашувларни юқори баҳолади, ҳамда энергия хавфсизлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ёрдам беришда давом этмоқда ва бу борада Россия ва Украина расмийлари билан музокаралар олиб борди деб таъкидлади.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари  суҳбатининг бошқа қисмида, Эрон халқига қарши золимона санкцияларни олиб ташлаш бўйича музокаралар жараёни ҳақида сўз очиб, Эрон ўзининг тинч ядровий билимларини сақлаш  ва ривожланиишга қарор қилди. Шу билан бирга, санкцияларни олиб ташлаш бўйича музокаралар жараёнида у яхши ва барқарор келишувга эришишга жиддий ёндошади ва Европа Иттифоқи орқали музокаралар олиб  бормоқда деб  аниқлик киритди.

Амир Абдуллоҳиён шунингдек, АҚШ томони ҳам реалистик равишда амла қилиши ва барча томонларни келишувга қайтиши ва осонаштиришига умид билдирди.

Венгрия ТИВ раҳбари телефон орқали суҳбатида  Эроннинг минтақа ва дунёда барқарорлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, Будапешт давлати Украинада тинчлик ва Ғарбий Осиё минтақасида барқарорликка чақиради ва бу борада Эроннинг минтақада барқораликни ўрнатиш ва Теҳронда Остона саммити ўтказишдаги ролини юқори баҳоалйди дебд  қўшимча қилди.

Венгрия ТИВ раҳбари ҳам Эроннинг энергия хавфсизлиги масаласига қизиқишни юқори баҳолаб, энергия масаласи Европа ва дунё учун муҳимлигини таъкидлаб Эроннинг жаҳон энергетика бозорига кучлироқ кириши дунёнинг барча  мамлакатлари ва халқларининг манфаатларига мос келишига ишора қилди.

Ёрлиқ