июл 24, 2022 11:25 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Халқаро атом энергияси агентлигига Эронга қарши чиқарилган резолюция инқирозга олиб келадиган ҳаракат эди
    Эрон президенти: Халқаро атом энергияси агентлигига Эронга қарши чиқарилган резолюция инқирозга олиб келадиган ҳаракат эди

Эрон Ислом Республикаси президенти МАГАТЭ--Халқаро атом энергияси агентлигида Эронга қарши чиқарилган резолюция Эрон миллатига қарши босим яратишга қаратилган инқирозга олиб келадиган ҳаракат эди деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон президенти Иброҳим Раисий  франциялик ҳамкасби Эммануэл Макрон билан телефон орқали суҳбатида,  АҚШ ва Европа давлатларининг Эронга қарши ноконструктив ҳаракатлари ва позицияларини қоралаб,  Халқаро атом энергияси агентлигида Эронга қарши резолюция чиқариш сиёсий ишончга зарба эди деб таъкидлади.

Эрон Ислом Республпкаси президенти шунингдек қўшимча қилиб айтдики, Эрон келишувга эришишни ҳимоялаш масалалари тўлиқ ҳал этилиши ва зарур кафолатлар тақдим этилиши жумладан томонларнинг келишувга амал қилишни давом эттириш ва Эрон халқининг иқтисодий манфаатларини таъминлашга боғлиқ деб билади.

Раисий телефон орқали ушбу суҳбатда, Эроннинг дунёнинг турли давлатлари билан сиёсий ва иқтисодий  ҳамкорлиги сезиларли даражада ошганига тўхталиб, АҚШнинг Эронга қарши жорий қилган санкцияларини жаҳон иқтисодиёти хусусан Европа учун зарур деб ҳисоблади.

Эрон президенти урушнинг  мамлакаталар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилишида рол ўйнамаслиги ҳамда хавфсизликка ишончни мустаҳкамлаш зарурлигини баён этиб, Эрон Ислом республикаси Украинадаги можароларга барҳам бериш ва муаммоларни сиёсий музокара орқали ҳал этишда рол ўйнашга тайёр деб қўшимча қилди.

Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам  минтақадаги сиёсий  жараёнларини натижа беришида Эроннинг муҳим ролини таъкидлаб, Париж давлати Теҳроннинг минтақадаги айрим давлатларнинг Сурияга қарши ҳарбий амалиётларига қарши туриш позициясини қўллаб-қувватлайди деб қўшимча қилди.

Франция президенти  ядровий музокараларни якунлашда ўз мамлакатиннг ролини давом эттиришга алоҳида урғу берди.

Ёрлиқ