Январ 07, 2024 12:49 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: терроризм билан самарали кураш учун халқаро ҳамжамиятнинг саъй -ҳаракати зарур
    Эрон ТИВ раҳбари: терроризм билан самарали кураш учун халқаро ҳамжамиятнинг саъй -ҳаракати зарур

Эрон ТИВ раҳбари франциялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида халқаро ҳамжамиятнинг терроризмга қарши самарали кураши зарурлигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  франциялик ҳамкасби Карин Колонна билан телефон орқали суҳбатида, Париж ҳукуматининг яқинда Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги бир гуруҳ инсонларнинг шаҳид бўлишига олиб келган террорчилик  хуружини қоралаган ҳаракатиига эътибор қаратиб, терроризмнинг турли кўринишларига қарши самарали ва амалий курашиш учун халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари зарурлигини маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  Франция ҳукуматининг Фаластин масаласидаги ҳаракатларига сионистик режим жиноятларини Ғазо секторида давом этаётган геноцидларни тўхтатишга ҳаракатларига ҳам тўхталиб, тинч аҳолининг оммавий қирғин этилишини тўхтатиш,  гуманитар ёрдам жўнатишни осонлаштириш, мажбурий кўчиршини олдини олиш ва Фаластин келажагини демократик йўл билан фаластинликларнинг ўзларига топшириш бўйича амалий ҳаракатлар зарурлигини минтақадаги зўравонликка  барҳам беришдаги самарали одим ва қадам де баҳолади.

Амир Абдуллоҳиён шунингдек Ғазо бўлгасида 22 мингдан ортиқ тинч аҳоли, аёллар ва болаларнинг оммавий қирғин этилганига ишора қилиб, Ғазо секторидаги сўнгги геноцид учун АҚШ ва сионистик режимни масъул деб билди.

У сўзларинг бошқа қисмида босқинчиликка эътибор қарамасдан, Исроил режимини эркин қолдириб, минтақадаги беқарорликлар илдизларини кўрмага олиб,  минтақа ва Қизил денгиз хавфсизилигидан хавотирда бўлиш маъносиздир.

Франция ТИВ раҳбари Катрин Колонна ҳам эронлик ҳамкасби Амир Абдуллоҳиён билан телефон орқали суҳбатида, Эроннинг Кирмон шаҳридаги Гулзор шуҳадога олиб борувчи йўлда содир бўлган террор ҳаракатини қоралаб минтақадаги кескинлик кучайиб бораётганидан хавотир билдирар экан можаролар тарқалишининг олдини олишда Эрон Ислом республикасининг ролини  сўради.

Ёрлиқ