август 12, 2022 17:07 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари
    Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби, АҚШнинг Эронга қарши шафқатсиз санкцияларини бекор қилиш учун музокараларда зарур кафолатларни олишга урғу берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби ҳужжатулислом вал муслимин Козим Сиддиқий,  ўз хутбаларида АҚШнинг Эронга қарши золимона санкцияларини бекор қилиш бўйича музокаралар жараёнига ишора қилиб, Эрон Ислом Республикаси ўз мажбуриятларини бажаришда давом этмоқда ва айнан қарама-қарши томонлар ўз ваъдаларини бузган ва Комлекс ҳаракатлар режасига амал қилмаган деб эълон қилди.

Теҳрон жума намози имом хатиби шунингдек сионистик режимнинг сўнгги ҳужумлари ва бу ишғолгар режимнинг Фаластин халқига қарши содир этган жиноятларга ҳам тўхталиб, бир пайтлар Исроил режими арабларга қарши олти кунлик урушда ғалаба қозонишга муваффақ бўлган эди, лекин Ливаннинг Ҳизбулоҳи ташкил этилиши билан қаршилик ҳаракати 33 кунлик урушда босқинчи сионистик режимнинг енгилмаслиги ҳақидаги афсоналарнинг асоссизлигини исботлаб берди деб баён этди.

Ҳужжатулислом вал муслимин Сиддиқий шунингдек сўнгги урушда ҳам қаршилик гуруҳларнинг барчаси қатнашмаган бўлса-да,  Ғазо бўлгасидаги Исломий жиҳод қаршилик гуруҳлари  юзлаб ракеталар ва снарядлар отишлари билан сионистик режим жанагаларини ўз уяларига паноҳ топиш ва яширишга ва уларни муросага келишга ва ўт очишни тўхтатишга мажбур қилди.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби, бу сунъий йўлдошни орбитага чиқарилиши Эроннинг янги илмий ютуқларидан бири бўлиб, мамлакат мақсдаларини илгари суриш йўлида ҳушёрлик, умид, ишонч, бирдамлик, бошқарувчилик ва Худога таваккал қилиш билан эришилган деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ