Козимий Қумий: Эроннинг Толибон билан ўзаро сиёсати Афғонистон халқини қўллаб -қувватлашга асосланган
Эрон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Эрон Ислом Республикаси Афғонистон халқининг кўмаги асосида " Толибон" ҳаракати билан ўзаро ҳамкорлик сиёсатини давом эттирди деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ҳасан Козимий Қумий Афғонистондан АҚШ ҳарбий кучларини олиб чиқиб кетиши йилигига бағишлан йиғилишида, АҚШнинг Афғонистондан қочиш режасидан бир йил ўтиб бормоқда. АҚШ бу мамлакатда шубҳасиз мувафақиятсизликка учради аммо бу қочиш турғунилк деган ва АҚШ Афғонистонда ўз мақсадларига интилмоқда деб таъкидлади. Козимий Қумий шунингдек ҳарбийлари кетди амо Оқ уйнинг жосуслик ва қўпорувчилик хизмат ҳали ҳам бор деб баён этди.
Эрон президенти вакили шунингдек Эрон Ислом Републикаси Толибон билан Афғонистон халқини қўллаб- қуввалашга асосанган ўзаро ҳамкорлик сиёсатини олиб боради, бу эса бир қанча умумий мулоҳазалар билан бирга келади ва иштирокчи ва инклюзив ҳукумат тузилмагунича бу ҳукуматни тан олмайди ва Эрон Толибон билан мулоқот қилган лекин уни тан олгани йўқ деб аниқлик киритди.
Козимий Қумий ўз сўзларида сув ҳуқуқлари, чегара хавфсизлиги, гиёҳванд моддалар ва терроризмга қарши кураш масаласини Эрон Ислом Республикасининг Толибонга нисбатан мулоҳазаларидан бири сифатида кўриб чиқиб,бир йил ўтиб, биз ушбу сиёсатлар билан ушбу мақсаддаги муҳим қисмини енгиб ўтдик деб қўшимча қилди.