Эрон ТИВ матбуот котиби: биз ҳозирча Вашингтондан жавоб олганимиз йўқ
Эрон ТИВ матбуот котиби, Вена музокаралари жараёнига тўхталиб ҳозирча АҚШ Европа Иттифоқи координаторининг таклифлари юзасидан Эронга жавоб бермаган деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий мухбирлар билан ҳафталик матбуот анжуманида музокара хусусидаги саволга жавобан, биз музокаралар жараёнидамиз ва ҳозирча тафсилотлари ва кейинги жараённи қабул қилмаяпмиз қачонки, АҚШ томонидан жавоб олинса музокаралар самараси ҳақида гапириш мумкин деб таъкидлади.
Канъоний Чофий ўз сўзларида Эрон ислом республикаси келишувга эришиш учун керакли мослашувчанликни кўрсатганини аммо энди бошқа томондан жавоб беришда иккиланётганини маълум қилиб,АҚШ ҳукумат Комплекс ҳаракатлар режасининг ҳозирги ҳолати учун жавогардир ва Эрон музокара жараёнини кечиктирмайди ва халқнинг ҳаёти ва маишй соҳаси билан боғламайди.деб айтди. Эрон ТИВ натотғи Теҳрон давлати ўзининг қизил чизиғини кесиб ўтмайди ва яхши, кучли ва барқарор келишвга эришмоқчи деб таъкидлади.
Эрон ТИВ наттоғи Суриядаги вазиятда оид яна бир саволга жавобан,ҳозирда минтақавий ва минтақавий бўлмаган ҳукуматлар бу мамлакатдаги ўзгаришларга реал муносабатда эканнини баён этиб, Сурияда сўнгги 9 йил ичида содир бўлган воқеалар бошқа давлатларнинг аралашуви натижасидир деб қўшимча қилди.
Ҳозир Сурияда янги шароитлар шаклланаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз, бу эса Сурия ҳукумати инқирозни енгиб ўтганини ва террорчиларга қарши курашда катта мувафақиятларга эришганини кўрсатмоқда деб қўшимча қилди.
Канъоний матбуот анжуманининг бошқа қисмида Эрон Ислом Республикаси генерал Ҳож Қосим Сулаймонийнинг террор этилиши бўйича ишни давом эттираётганини таъкидлаб, бу суиқасднинг қотиллари ва ижрочиларидан қасос олиш масаласини унутиб бўлмайди ва бу жиддий кузатилмоқда ва бу масаланинг санкцияларини бекор қилиш бўйича музокараларда алоқаси йўқ деб аниқлик киритди.