Эрон ва Россия тўлов тизимлари интеграциялашувини таъкидламоқда
Россиянинг " Мир" ички кредит ва қарзларни тўлаш тизими икки давлат ўртасидаги ўзаро алмашинувини осонлаштириш мақсадида тез орада Эрондаги " Шитоб" тизими билан бирлаштирилади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, эронлик ҳамкасби Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён билан матбуот анжумани чоғида, Россиянинг " Мир" ва Эроннинг " Шитоб" тизимларини бирлаштириш ва ўзаро фойдаланиш бўйича марказий банклар даражасида фундаментал музокаралар олиб борилмоқда.
Лавров яқин келажакда амалга оширишга ишонч билдирган Лавров " икки томон июл ойида бир -бирлари билан мулоқот қилиб, бизни шу хулосага олиб келадиган бир турдаги йўл харитаси устида келишиб олдилар.
Амир Абдуллоҳиён ҳам бу учрашувда икки тизим интеграциясининги сўнгги техник муаммолари яқин келажакда ҳал бўлишига умид билдирди.
Ой бошида Ҳиндистон ҳам Россиянинг " Мир" тизими карталарини қабул қилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар бор эди ва бунинг эвазига Россия Ҳиндистоннинг RuPay карталарини қабул қилишига йўл очиши мумкин.