Раисий: Эрон Ислом Жумҳурияти Америка зўравонлигига қарши жим қараб турмайди
(last modified Fri, 16 Sep 2022 09:12:07 GMT )
сентябр 16, 2022 14:12 Asia/Tashkent
  • Раисий: Эрон Ислом Жумҳурияти Америка зўравонлигига қарши жим қараб турмайди
    Раисий: Эрон Ислом Жумҳурияти Америка зўравонлигига қарши жим қараб турмайди

Эрон Исломий Жумҳурияти Президенти Эрон ва Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорликни икки давлатнинг ҳар томонлама ривожланиш иродаси белгиси сифатида баҳолади ва деди: Эрон Ислом Жумҳурияти ҳеч қандай тарзда Америка зўравонлигига қарши жим қараб турмайди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Сайид Иброҳим Раисий жума куни Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Хитой раҳбари Си Сзинпин билан учрашди. Томонлар иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун икки томонлама муносабатларга оид энг муҳим масалаларни муҳокама қилдилар ва қарорлар қабул қилдилар.

Ушбу учрашувда Раисий Хитой Халқ Республикаси Президенти ва халқини Хитойнинг Миллий куни билан табриклар экан, Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида ушбу мамлакатнинг конструктив позицияларини юқори баҳолади ва шунингдек, Хитойнинг Эроннинг БРИCС ташкилотига аъзо бўлиши учун рол ўйнашини олқишлади. Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти қўшимча қилди: Эрон Ислом Жумҳурияти барча адоватларга қарамай, ҳеч қачон тўхтамаган ва тараққиёт ва ривожланишни давом эттиради.

Раисий Эрон ва Хитой ўртасидаги кенг қамровли стратегик ҳамкорлик дастурини икки давлат муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш истагининг белгиси ва рамзи сифатида баҳолади ва шундай деди: Нефт ва энергетика, транзит, қишлоқ хўжалиги, савдо ва сармоявий соҳалардаги кенг имкониятлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш ва ривожлантириш учун жуда қулай платформа ҳисобланади.

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти, шунингдек, Америка ва Европа томонларнинг санкцияларни бекор қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдаги ёмон ниятларига ишора қилди: Эрон Ислом Жумҳурияти ҳеч қандай тарзда Америка зўравонлигига қарши жим қараб турмайди.

Ушбу учрашувда Хитой раҳбари Си Тсзинпин Эрон Ислом Жумҳуриятининг халқаро масалалардаги мустақил позициясини юқори баҳолади ва шундай деди:Эрон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар стратегик алоқалардир ва ҳар қандай халқаро ўзгаришлардан қатъий назар ривожланишда давом этади.

Хитой раҳбари, шунингдек, ўз мамлакати интерфаол механизмлардан, айниқса, икки давлат юқори мартабали делегацияларининг ўзаро ҳамкорлиги механизмидан фойдаланишга тайёрлигини таъкидлади. Си Тсзинпин Эроннинг минтақавий ва халқаро масалалардаги муҳим ролига ишора қилиб, шундай деди: Хитой Эрон Ислом Жумҳуриятининг БРИКС ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлайди.