Инқилоб раҳбари: спорт бўйича санксиялар золимлар иддаосини сусайишига олиб келди
(last modified Mon, 10 Oct 2022 09:07:16 GMT )
октябр 10, 2022 14:07 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: спорт бўйича санксиялар мустакбирлар иддиоси сусайишига олиб келди
    Инқилоб раҳбари: спорт бўйича санксиялар мустакбирлар иддиоси сусайишига олиб келди

Ислом Инқилоб муаззам раҳбари,Украина урушидан кейинги спорт бўйича санксиялар золимлар иддаоси ва уларнинг эргашувчиларининг спортни сиёсатга аралаштирмаслик керак деган шиорлари сусайишига олиб келди

Инқилоб раҳбари девони ахборот хизматига кўра; Ислом инқилоби раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий 2022-йил 11-сентабрда бўлиб ўтган ва бугун (душанба) ўтказилган жойда эълон қилинган Спорт шаҳидлари қурултойи иштирокчилари ва бир гуруҳ спорт шаҳидлари оналари билан учрашувда қўшимча қилдилар: спорт санксиялари ҳар жойда Ғарб манфаатлари керак бўлса, қизил чизиқларни осонгина кесиб ўтишини кўрсатди.  

Оятуллоҳ Хоманаий, шунингдек, майдондаги техник ғалабани қимматли ғалаба билан бирлаштириш зарурлигини таъкидлаб, эронлик спортчи сионистик режим вакиллари билан рақобатлашмагани учун медалдан маҳрум бўлганини, бу аслида ғалаба, чунки рақобатлашиш ҳеч қандай қадр-қимматга ега бўлмаган техник ва ташқи кўринишдаги ғалаба эвазига ғаразкор, жаллод ва болалар ўлдирувчи режим тан олиш  ва ахлоқий ғалабани оёқ ости қилиш демакдир, дея таькидладилар.

Ислом инқилоби муаззам раҳбари спортнинг ҳозирги муҳитини спорт шаҳидлари маънавияти таъсир кўрсатади ва еронлик спортчиларнинг тақвоси ва тўғрилигининг намоён бўлишини санаб ўтиб, дедилар: чемпионат майдончасида исломий либос кийган спортчи аёлнинг борлиги, ҳижоб ўраш ва чет эллик йигит билан қўл бериб кўришмаслик, шаҳидлар оилаларига чемпионлик медалларини бериш, ғалабадан кейин бошини ерга ишқаш ва ҳидоят қилувчи имомларининг номини тилга олиш, спорт делегациясининг Aрбаин зиёратига жўнаб кетиши диққатга сазовордир ва бугунги бузуқликка тўла моддий дунёда ўрнини босиб бўлмайдиган ҳодисалар Эрон миллатининг маънавий-ахлоқий теранлигини англаш учун эътиборга олиниши керак.

Оятуллоҳ Хоманаий спортчиларга мусобақа майдонида ҳам, ундан ташқарида ҳам юриш-туришларига ғамхўрлик қилиб, ўз шаъни ва қадр-қимматини, миллати ва юртини ҳимоя қилишни тавсия қилдилар ва қўшимча қилдилар: ўтмишда спорт муҳитимиз ҳамиша  Aллоҳ номи ва маъсум имомлар, диний-ахлоқий жиҳатлар билан безатилган эди. Лекин ғарбликлар янги спорт турлари билан бирга ўз маданиятини ҳам олиб киришга ҳаракат қилишди ва янги спорт турларини ўрганиб, ривожланиб борар эканмиз, биз ўз маданиятимизда устунлик қилишимиз ва спортни ғарбий маданияти кириши учун кўприк бўлишига йўл қўймаслигимиз керак.

Ёрлиқ