Рустам Қосимий: Эрон ва Қозоғистон транзит юклари ҳажми тўрт баробар ортади
(last modified Tue, 01 Nov 2022 06:03:57 GMT )
ноябр 01, 2022 11:03 Asia/Tashkent
  • Рустам Қосимий: Эрон ва Қозоғистон транзит юклари ҳажми тўрт баробар ортади
    Рустам Қосимий: Эрон ва Қозоғистон транзит юклари ҳажми тўрт баробар ортади

Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири, Қозоғистон билан икки давлат транзит юк ташиш ҳажмини йилига бир миллион тоннадан тўрт миллион тоннага ошириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири, Рустам Қосимий кеча Теҳронда Қозоғистон бош вазири ўринбосари ва савдо вазири Серик Жомангарин ва унга ҳамроҳлик қилган делегация билан қўшма йиғилиш ўтказганига ишора қилиб,  икки давлат транспорт ва транзит соҳасида ҳамкорликни ошириш бўйича ўзаро англашув  меморандумини имзолашга келишиб олдилар ва 3 та муҳим масаласини ўз ичига олади, божхонани электронлаштириш, тарифларни тенглаштириш, эронлик ҳайдовчилар ва тадбиркорлар учун визалар бериш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Эрон йўл ва шаҳарсолик вазири яқинда Эрон, Туркманистон ва Қозоғистон ўртасида бўлиб ўтган учрашув ва транспорт ва транзит масалаоини осонлаштириш бўйича 3 томонлама келишувни эслатиб, Қозоғистон Хитойдан Туркманистон ва Эронга поездлар қатнови йўналишида бўлиб, Қозоғистон савдо вазири билан ушбу йўналишда ҳаракатланишни осонлаштириш бўйича келишувлар тузилган.

Рустам Қосимий шунингдек Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги транзит ҳажми ҳозирда йилига бир миллион тоннани ташкил этади. Бугун имзоланган қўшма битимга кўра икки давлат  ўртасидаги транзит ҳажми йилига 1 миллион тоннадан 4 миллион тоннагача ошиши кутилмоқда деб аниқлиа киритди.

Қозоғистон Бош вазири ўринбосари ва савдо вазири Серик Жомангарин ҳам Эрон билан қўшма йиғилишда олиб борилган музокаралар юзасидан Теҳрон ва Остона ўртасида транспорт, транзит ва логистика соҳаларида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувга тўхталиб икки давлат транзит соҳасидаги мавжуд масалалар ва Эрон, Туркманистон ва Қозоғистон ўртасидаги ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун йўл харитасини белгилаш бўйича келишиб олди.