ноябр 06, 2022 14:41 Asia/Tashkent
  • Эрон Мудофаа вазири: \\\
    Эрон Мудофаа вазири: \\\"Бовар 373\\\" ҳаво мудофаа тизими баллистик ракеталарга қарши туришда қодир

Эрон ислом республикаси мудофаа вазири " Бовар 373" ҳаво мудофаа тизим баллистик ракеталарга қарши туришга қодир бўлганини маълум қилди.

Бугун Эроннинг Сайёд 4B ракетаси мамлакат мудофаа вазири генерал Муҳаммадризо Оштиёний, Эрон Ислом республикаси ҳаво мудофаа кучлар қўмондони бригада генерали Алиризо Сабоҳифард ва бир гуруҳ ҳарибй саноат мутахассислар иштирокида намойиш этилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрлн мудофаа вазири Муҳаммадризо  Оштиёний  шунингдек узоқ масофали " Бовар 373" тизими ва  Сайёд 4B ракета ишлаб чиқариш линиясининг очилиш маросимида " Бовар 373" тизими, стационар ҳаво нишонлари, баллистик ракеталар ва ҳар хил қирувчи ва бомбардимончи самолётлар билан курашиш учун  305 километр масофада керакли нишонни уришга муваффақ бўлди.

Эрон мудофаа вазири мамлакат мудофаа вазирлиги таҳдидларга қарши курашиш ва чегараларни, айниқса ҳаво чегараларини ҳимоя қишишда қуролли кучларни қурол-яроқ ва техника билан таъминлашга масъулдир деб қўшимча қилди.

Генерал  Оштиёний шунингдек " Бовар 373" ҳаво мудофаа тизиминиг бошқа имкониятларга ҳам тўхталиб, бу тизим 6 та нишон билан тўқнаш келиб уларни йўқ қилиш имкониятга эга деб таъкилади.

Дунёда технолоигяга эга бўлган кўплаб давлатлар бундай тизимга эга бўлишга интилишади.

Ёрлиқ