МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгаши резолюцияга қарши жавобан Эрон уран ишлаб чиқаришни 60 фоизга оширди
(last modified Tue, 22 Nov 2022 07:47:10 GMT )
ноябр 22, 2022 12:47 Asia/Tashkent
  • МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгани резолюцияга қарши жавобан Эрон уран ишлаб чиқаришни 60 фоизга оширди
    МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгани резолюцияга қарши жавобан Эрон уран ишлаб чиқаришни 60 фоизга оширди

Эрон илк марта "Фурду" ядровий таъсисоти 60% уран ишлаб чиқаришни бошлади ва 60% уран ишлаб чиқаришни кўпайтирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарувчилар кенгашининг қарорига жавобан Эрон Атом энергияси ташкилоти мамлакатнинг  Фурду ядровий таъсисотида  60 фоизгача бойитилган уран ишлаб чиқаришни бошлади ва кеча уни ишлаб чиқариш барқарор босқичга етди.

Афтидан Атом энергияси ташкилоти жиҳозлар ва ишлаб чиқариш учун Фурду сайтининг жиҳозлари ва майдонидан максимал даражада фойдаланишга интилмоқда.

Бундан ташқари МАГАТЭ бошқарувчилар кенгашининг қарорига жавобан иккинчи босқичда Эрон Натанз участкасида яна иккита  IR-2m ва IR-4 каскадларни кўриб чиқди ва газ билан таъминлади ва бу машиналарнинг яна иккита каскадалари газ билан таминлаш учун тайёрланган.

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби  Носир Канъоний Чофий  бундан олдин янада Европа тройкаси ва АҚШнинг Эронга қарши резолюцияни маъқуллаш борасидаги ҳаракатларига жавобан, биринчи босқичда Эрон Атом энергияси ташкилоти кун тартибида бир нечта ҳаракатлар киритилди ва уларни амалга ошириш шу ҳафтанинг якшанба кунидан бошлаб,  Халқаро атом энергияси агентлиги инспекторлари иштирокида Натанз ва Фурду бойитиш мажмуаларида амалга оширилади деб таъкидлаганди.

МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгаши  ўтган иғаф пайшанба куни  чораклик йиғилишида АҚШ, Британия, Франция ва Германиянинг кучли сиёсий босими остида Эроннинг тинч ядровий фаолиятига қарши резолюцияни қабул қилди.

Ёрлиқ