Инқилоб Раҳбари денгизнинг улкан потенсиали ва имкониятларидан фойдаланишига урғу бердилар
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ва Эрон Олий бош қўмондони, Эрон Ислом республикаси ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлари билан учрашувида денгизнинг катта имконият ва фурсатларидан фойдаланиши мамлакатда умумий маданиятга айланиши кераклигини таъкидладилар.
Эрон Қуролли кучлари Олий қўмондони Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бугун Эрон ислом республикасининг бир қатор денгиз кучлари қўмондонлари билан учрашувида денгиз имкониятларидан ва унинг улкан потенсиалларидан фойдаланиши мамлакатда умумий маданиятга айланаши керак деб маълум қилдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси идораси сайтининг хабар қилишича 7- озар куни-Эронда ҳарбий- денгиз кучлари муносабати билан бўли ўтган бу йиғилишда Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари денгиз флотидаги жанговар қувват ва мудофаа жиҳозларини ҳар томонлама такомиллаштириш, узоқ ва халқаро сувларда навигация каби чора -тадбирларни давом эттиришга чақириб, қуролли кучлар билан ҳукумат ва бошқа кучлар ўртасидаги муносабатларни тушуниш , ҳамкорлик ва тараққиётга ёрдам беради деб эълон қилдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Эрон ва ислом маданияти ва цивилизациянинг дунёнинг бошқа қисматларига кўчишига сабаб бўлган ўтмишдаги эронликларнинг денгиз ютуқлари ва рекордларига тўхталиб, бу тарих ва Эроннинг шимолида ва айниқса жанубида узоқ денгиз қирғоқларига қарамай, мамлакатда денгиз имкониятлардан фойдаланиш маданияти эътибордан четга қолиб халқнинг умумий маданиятига айланаши керак деб қўшимча қилдилар.
Ул Зот бу соҳада маданиятни шакллантиш ва аҳолининг денгиз ҳақида асосий инфратузилма сифатида тушунчасини шакллантириш зарурлигига ишора қилиб, сўнгги бир неча йил ичида Макрон соҳилларини ривожлантириш муҳокама қилинди ва ҳукуматлар буни мамуният билан қабул қилдилар, аммо бу борада жиддий тараққиёт маданиятни ривожлантиришни талаб қилади деб аниқлик киритдилар.
Ислом Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бадиий асарлар, жумладан анимациясини денгизнинг хилма-хил имкониятлари билан таништиришда самарали эканлигини таъкидлаб, бадиий асарлардан фойдаланиши, мамлакат ҳарбий-денгиз базасини ривожлантириш имкониятларини ҳарбий соҳада ҳам фуқаролик соҳасида ҳам жорий этиш орқали одамларнинг бу имкониятидан фойдаланишига иштиёқ ортади деб баён этдилар.
Йиғилишда ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони адмирал Шаҳром Ироний ҳам бу кучларнинг турли секторидаги ҳаракатлари ва режалари ҳақида ҳисобот берди.