Сионистик режим жосуслик хизматига алоқадор безориларга нисбатан чиқарилган ўлим жазоси ижро этилди
(last modified Sun, 04 Dec 2022 09:36:20 GMT )
декабр 04, 2022 14:36 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жосуслик хизматига алоқадор безориларга нисбатан чиқарилган ўлим жазоси ижро этилди
    Сионистик режим жосуслик хизматига алоқадор безориларга нисбатан чиқарилган ўлим жазоси ижро этилди

Сионистик режим жосуслик хизматига алоқадор безорилар тармоғи асосий аъзоларига нисбатан чиқарилган ўлим жазоси ижро этилди.

2022 йил июнь ойида Ислом Инқилоб соқчилар корпусининг жамоатчилик билан алоқалари сионистик режим жосуслик хизматига алоқадор безорилар тармоғи ҳибсга олинганини эълонқилди.

Бу террорчилик ва безорилар тармоғи сионистик режим жосуслик хизмати кўрсатмаси остида босқинчилар ва тўдалар тармоғи орқали хусусий ва жамоат мулкини  ўғирлаш ва йўқ қилиш, одам ўғирлаш  ва сохта эътирофлар олишга шуғулланган эди ва ниҳоят унинг аъзолари Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ва Эрон Хавфсизлик вазирлиги ҳмкрлигида қўлга олинди.

Бу банда аъзолари сионистик режим жосуслик ходимлари раҳбарлигида қурол-яроқ тайёрлаб ва иш ҳақини рақамли валютада олиб одам ўғирлаш жиноятини амалга оширган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ишдаги мавжуд моддага асосан судланувчилар безорилар бўлган ва бу жиноий гуруҳ аъзолари ўз қилмишлари учун мамлакат ташқарисидаги шахслардан буйруқ олишган ва пул олиш эвазига мамлакат хавфсизлигини бузишга ҳаракат қилишидан яхши огоҳ бўлган.

Айбланувчилар хавфсизликка қарши чоралар турларини ва чет элдаги одамларда транспорт алоқа ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича ҳимоя кўрсатмаларини олишни тўлиқ билишган.

Яна 3 нафар айбланувчи мамлакат хавфсизлигига қарши жиноят содир этиш, одам ўлдиришга ёрдам бериш ва қурол сақлаш каби жиноятлари бўйича 5 йилдан  10 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Чиқарилган ҳукмга асосан, бугун эрталаб -якшанба сионистик режим жосуслик  хизматига алоқадор бўлган безорийлар тўдасининг 4 нафар асосий аъзоларига нисбатан чиқарилган ўлим жазоси ижро этилди.