Россия ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард доллардан ошди
Россия ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми мисли кўрилмаган рекорд даражага етиб, 4 миллиард доллардан ошди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Россия федерал божхона хизмати ўринбосари Владимир Ивин Эрон ислом Республикаси Каспий денгизи билан чегарадош давлатлар орасида Россия билан савдо қилшда иккинчи ўринда эканини айтиб, жорий йилда Россиянинг Эронга экспорти 27 фоизга, импорти эса 10 фоизга ошди.
Ивин ўз сўзларида, 2022-йилнинг 10 ойи давомида Россия ва Эрон Ислом Республикаси ўртасидаги савдо ҳажми мисли кўрилмаган рекорд ўрнатганига тўхталиб бу рақам 4 миллиард доллардан ошганини изоҳлади.
Россия федерал божхона хизматининг бу расмийси шунингдек Эрон ва Россия ўртасидаги савдо алмашинувининг аксарияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари соҳасидадир деб қўшимча қилди.
У ўз сўзларида Россиянинг Эрондан импорти таркибида худди шу маҳсулотлар биринчи ўринни эгаллаган ва уларнинг уруши Эрондан импорти умумий ҳажми 60 фоизни ташкил қилади деб таъкидлади.
Бундан ташқари Эрон Россияга фойдали қазилмаар, қурилиш материаллари, пластмасса буюмлари ва бошқа бир қатор товарлар экспорт қилади.