Иброҳим Раисий: талабалар куни талабаларни душманни аниқлаши, душманга қарши кураши ҳамда идрокининг тимсолидир
(last modified Wed, 07 Dec 2022 09:14:53 GMT )
декабр 07, 2022 14:14 Asia/Tashkent
  • Раисий: талабалар куни талабаларни душманни аниқлаши, душманга қарши кураши ҳамда идрокининг тимсолидир
    Раисий: талабалар куни талабаларни душманни аниқлаши, душманга қарши кураши ҳамда идрокининг тимсолидир

Эрон президенти Эронда талабалар кунини уларнинг душманни аниқлаши душманга қарши кураши ҳамда идроки ва масъулиятининг рамзидир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ҳижрий-шамсий 16 -озар  кунини Теҳрон университетида бўлиб ўтган тантанали маросимда бу кунни мамлакат учун умид санаси сифатида баҳолаб бу кун тафаккурнинг рамзи ва ифодаси университетлар учун шароит ва мақомининг ўсиши ва етукликдир деб изоҳлади.

Иброҳим Раисий университетининг таҳлил маркази ва маслаҳат маркази эканлигини таъкидлаб талабалар ҳукуматга муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериши зарурлигини қўшимча қилди.

Эрон президенти ўз сўзларида бугун университети душманга зарба берди ва душман университетни илм-фан тараққиётини ўрганиш ва ривожанишига тўсқинлиқ қилишга уринмоқда аммо талабалар ва профессорлар душманни мағлуб этди деб таъкидлади.

Раисий бу учрашвда эътирозлар эшитилиши керак ва биз доимо талабаларнинг сўзларини тинглашга қатъий қарор қилдик. Норозилик  ислоҳот ва камолотга, тартибсизлик эса ҳаракат ва умидсизликка олиб келди деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий " АҚШ режими ҳалокат ва вайрон қилиш пайидадир ва кучли Эрон ўрнига вайрон бўлган Эронни вужудга келтириш пайидадир, зеро улар Эронни худди Сурия ва Афғонистон каби мамлакталарга айлантиришга уринмоқда лекин нотўғри ҳисоб-китоб қилишди ва ўқимишли эронлик эркаклар ва аёллар унга йўл қўймадийлар деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун ҳижрий-шамсий озар ойининг 16 -куни/7 декбарь/ Эрон Ислом республикаси календарида Талабалар куни деб номланган.

Ҳижрий-шамсий 1332-йил 16-озар кунида (милодий 1953-йил 7-декарбь) эронлик талабалар АҚШ вице-президенти Ричард Никсоннинг Эронга сафари билан бир вақтда,  Вашингтоннинг Эроннинг ички ишларига аралашувига норозилик сифатида Теҳрон университети олдида намойиш ўтказдилар. Бу намойишлар Паҳлавий қўғирчоқ режими ҳарбийларининг ҳужуми натижасида бостирилди.

Паҳлавий режимининг намойишчиларга қарши уюштирган ҳужумида 3 нафар эронлик талабалар шаҳид бўлиб юзлаб киши тан жароҳати олганди.

Ёрлиқ