декабр 11, 2022 13:08 Asia/Tashkent
  • Эрон Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш соҳасида катта улушга эга бўлиши мумкин
    Эрон Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш соҳасида катта улушга эга бўлиши мумкин

Эрон давлати Ўзбекистонга тиббий асбоб-ускуналар, вакциналар, дори-дармон ва санитария-техник воситаларни экспорт қилиш имкониятига эгадир.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Эрон парламенти  соғлиқни сақлаш комиссиясининг электрон соғлиқни сақлаш қўмитаси раиси, Фотима Муҳаммадбеги Ўзбекистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатларининг электрон соғлиқни сақлаш саммити тафсилотлари ҳақида ҳам икки томоналма  ва кўп томонлама муносатларни  мустаҳкамлаш, Эрон Ислом республикаси Қизил Ярим Ой клиникасини қайта ишга тушириш шунингдек Эроннинг  аппарат, дастурий ва билимга асосланган соҳадаги электрон соғлиқни сақлаб тажрибасини  Ўзбекистонга ўтказиш ҳам Ўзбекистндаги музокаралар қаторида бўлди.

Хоним Муҳаммадбеги Ўзбекистонга тиббий асбоб-ускуналар экспорт қилиш имкониятини билдириб, соғлиқни сақлашга юналтирилган саноат соҳасига келсак, Эрон Ўзбекистонга тиббий асбоб -ускуналар, дори-дармонлар ва санитария-гигиена воситаларини экспорт қилиш имкониятига эга деб изоҳлади.

Унга кўра таълим, илмий тадқиқотлар ва қўшма соғлиқни сақлаш ва даволаш лойиҳалари, бутун мамлакат бўйлаб соғлиқни сақлаш тармоғини янгилаш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, ҳамда ўзбекистонлик талабаларни  Эронга квота билан қабул қилиш бўйича ҳамкорликни илмий лойиҳа сифатида келажакда назарга тутиш мумкин.

Ёрлиқ