Январ 09, 2023 16:38 Asia/Tashkent

Инқилоб Раҳбари тарихнинг ўзгартирувчи воқеаларни буюк ўрганиш тажрибалари ёки илоҳий анъаналарни ўз ичига олган деб атадилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий бугун Қум шаҳрида ҳижрий-шамсий 1356-йил 19- дай (1978-йил  9-январ) куни халқнинг тарихий қўзғолони йиллиги муносабати билан ушбу шаҳар аҳолиси билан учрашганида, 1978 йил 9 январида Қумдаги буюк воқеадан сабоқ олиб, уни сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлаб,  бутун мамлакат бўйлаб Қумнинг диндор ва инқилобий халқи байроғи остида бошланган улкан ҳаракат, мустабид тузумни ағдариш, Эронни Ғарб нуфузи остидан нажот бериш, ва мамлакатнинг тарихий ва исломий ўзлигини тиклашга қаратилган эди. Чунки Паҳлавий режими давридаги Эрон АҚШнинг сохта маданияти ва сиёсий-ҳарбий ҳукмронлиги қўл-оёғи остида эди деб изоҳладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси муқаддас мудофаани халқниг  масъулиятни ҳис қилиш, ўз вақтида етиб бориш ва таваккал қилишнинг ёрқин намунаси сифатида эслатиб, Ироқнинг ўлган диктатри- Садом Эронни бўлиб ташлаш мақсадида АҚШ, Совет Иттифоқи, НАТО ва бошқа рекакцион режимлар кўмагида ҳужум қилди, аммо бу урушда Эрон ғалаба қозонди ва улар ҳеч қандай ёвуз мақсадига эриша олмадилар ва ҳатто мамлакатнинг бир қарич ерини ҳам Эрондан ажралиб олмадилар деб эълон қилдилар.

Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий Инқлобнинг ғалабаси ва Эронни АҚШнинг оғир ҳукмронлигидан қутқаришини исломий тузум билан душманликнинг асосий сабаби сифатида санаб ўтиб, Инқилоб ғалабасидан атиги  10 ой ўтиб АҚШ президенти Жимми Картернинг Ислом республикасини ағдариш буйруғи билан боғлиқ нуфузли   АҚШ марказидан махфий ҳужжат эълон қилинганига тўхталиб бу ҳужжатга асосан Картер Марказий разветка бошқармасига Эрон Ислом Республикасини ағдаришини буюради ва  у эслатиб ўтган биринчи стратегия ташвиқотдан фойдаланиш эди деб қўшимча қилдилар.

Ислом Инқлоби муаззам раҳбари бу учрашувда сўнгги ғалаён ва тартибсизликлар лойиҳачиларнинг мақсадларини шарҳлаб, бу воқеаларда ташқи душманнинг қўли борлиги тўлиқ кўриниб турарди  ва баъзилар ташқи душманнинг иштиркини инкор этиб бу воқеаларга сизнинг айбингиз деийшлари ҳақиқат эмас деб аниқлик киритдилар.

Ул Ҳазрат шунингдек сўнгги воқеаларда АҚШ ва Европа давлатлари ўйнаган аниқ ва шубҳасиз ролига ишора қилиб бу тартибсизликларда душманинг энг муҳим қуроли кибер ва таблиғот уруши эди ва улар Ғарб, араб ва иброний ОАВ лари орқали тарғибот ва васала қилишди деб маълум қилдилар..

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари,   бу тартибсизликлар мақсадини мамлакат хавфсизлигига зарба бериш, таълим ва илмий марказларни ёпиш орқали илм-фан тараққиётини тўхтатиш,  маҳаллий ишлаб чиқаришнинг ўсишини тўхтатиш ва туризм ва жадал ривожланаётган масалаларни ҳам тўхтатиш каби кучли нуқталарни нишонга олишга тўхталиб, албатта иқтисодий ва тирикчилик муаммоси борлигига шубҳа йўқ лекин бу муаммони ахлат қуттиларини ёқиш ва кўча тартибсизликлар билан ҳал қилиш мумкинми" деб таъкидладилар..

Инқилоб раҳбари сўзлари сўнггида шубҳасиз бу амаллар хиёнатдир ва масъул муассасалар хиёнат билан жиддий ва адолатли курашади деб хулоса қилдилар.

Ёрлиқ