Январ 23, 2023 15:55 Asia/Tashkent
  • Қолибоф: Эрон ва Россия ўртасидаги стратегик келишувни тезкорлик билан амалга ошириш зарур
    Қолибоф: Эрон ва Россия ўртасидаги стратегик келишувни тезкорлик билан амалга ошириш зарур

Эрон парламенти раиси Россия Давлат Думаси раиси билан учрашувида икки давлат ўртасидаги стратегик келишувнинг тезкорлик билан амалга оширилишига урғу берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф бугун Россия Думаси Эрон парламенти ва Россия думаси ҳамкорлиги бўйича қўшма олий комиссиясининг уччинчи йиғилиши доиарсида Россия думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашганида Эрон ва Россия ўртасидаги стратегик келишувни кўриб чиқиш ва 25 йиллик келишувни имкон қадар тезроқ амалга ошириш кераклигини таъкидлади. 

Қолибоф ўз сўзларида Эрон ва Россия ҳукуматлари икки томонлама ва кўп томонлама муносабатлар ҳамда миллий ва минтақавий масалаларда муҳим бир нуқтага эканлигимизни биладилар деб изоҳлади.

Теҳронда бўлиб ўтган учрашувдан кейин Вячеслав Володин ҳам Эрон ва Россия муносабатларини ижобий ривожланиш йўлини топиши ва икки давлат раҳбарлари ўртасидаги муносабатлар ҳам икки томонлама яхши алоқалари кўрсатмоқда деб маълум қилди.

Россия Давлат Думаси раҳбари икки давлат дуч келаётган таҳдид ва муаммоларга ишора қилиб,  Эрон ва Россия узоқ вақтдан бери санкциялар ва таҳдидларга дуч келмоқда ва бу таҳдидлар муносаатлар риводжига тўсқинлик қилмаяпти, аслида санкцияларда кўзланган асосий мақсад АҚШнинг дунёдаги гегемонлигини сақлаб қолишдир аммо биз миллий суверенитетимизни ҳимоя қиламиз ва ўз тақдирмизни ўзимиз ҳал қиламиз деб эълон қилди.

Россия Думаси раиси шунингдек, АҚШ давлати бошқа давлатларга аралашишга ўрганиб қолган ва ўз бойликларини кўпайтириш учун дунёнинг барча ресурсларидан фойдаланишни хохлайди деб қўшимча қилди.

Володин шунингдек Европа Иттифоқи АҚШ сиёсатига амал қилади ва Европа етакчилари энергия ва қарзга бўлган эҳтиёжи Россия бўлмаган бозорлардан аввалгидан қимматроқ нархларга олиши тўғри келади ва бу эса улар учун жуда қийин деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ