Эрон газ импорт қувури қуриб битказилмасилиги учун Покистондан 18 миллиард доллар товон пули талаб қилди
(last modified Wed, 01 Feb 2023 09:37:57 GMT )
феврал 01, 2023 14:37 Asia/Tashkent
  • Эрон газ импорт қувури қуриб битказилмасилиги учун Покистондан 18 миллиард доллар товон пули талаб қилди
    Эрон газ импорт қувури қуриб битказилмасилиги учун Покистондан 18 миллиард доллар товон пули талаб қилди

Эрон Покистондан Э-П (Эрон-Покистон ) газ қувури шартномаси бўйича ўз мажбуриятлари 8 йилга кечиктирилгани учун 18 миллиард доллар товон пули талаб қилди.

Кеча Покистоннинг Нюс газетаси  бу мамлакат Энергетика вазирлиги расмийси сўзларига таяниб,  сўнгги ҳафталарда Покистоннинг расмийларининг Эронга сафарида Эрон томони АҚШнинг Эронга қарши санкциялари мутлақо ноқонуний эканлиги ва бошқа давлатларнинг Эрон билан шартномалари ва иқтисодий ҳамкорлигини тўхтатиш учун расман асос қилиб бўлмаслигини таъкидлаб, Покистон делегациясидан Эрон билан газ шартномаси бўйича ўз мажбуриятлари асосда   2024-йил мартгача (1402-йил охири) ўз тупроғида газ қувурини қуриши ва ёки  шартномада белгиланган мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун жаримага доир бандлар асосида 18 миллиард доллар компенсация тўлашга тайёр бўлишини сўради деб ёзди.

Покистоннинг ушбу нашри  шартномага асосан Покистон 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Эронга жарима тўлаши тўғри келишига тўхталиб, Эрон бу масалани судга бермоқчи бўлса, Покистон миллиардлаб доллар товон тўлаши  керак бўлади деб қўшимча қилди.

Бироқ Покистон мамлакатнинг энергияга бўлган эҳтиёжнинг муҳим қисмини турли йўллар билан жумладан Қатардан суюлтирилган газ импоритини таъминлаш учун катта миқдорда маблағ сарфлади.

Шу нуқтаи назардан Покистон фуқаролари сўнгги пайтларда бензин нархи ошиши ва унинг тақчиллигидан хавотирларни ушбу мамлакатнинг турли зшаҳарларидаги ёқилғи қўйиш шахобчаларига шошилган.

 

Ёрлиқ