Эронда ишлаб чиқариш 6,7 фоизга ўсди
Эроннинг Иқтисод ва сармоя вазири Эронда 10 ой ичида ишлаб чиқариш ҳажми 6,7 фоизга ўсганини маълум қилди.
ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун Эрон ҳукумати наттоғи ва Эрон иқтисодий ва сармоя вазири Эҳсон Хондузий, Эронда 10 ой ичида (2022-йил 21-мартдан 2023-йил 20-январгача) ишлаб чиқариш ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 фоизга ўсди деб таъкидлади.
Хондузий ўз сўзларида бу даврда энг юқори ишлаб чиқариш ўсиши автомобил ва эҳтиёт қисмлар соҳасида 34,5 фоиз, тўқимачилик 30,9%, машина ва ускунлар 29,4%, метал буюмлар 18% ва тиббиёт 10,7% билан қайд этилган.
Эрон ҳукуматининг иқтисодий вакили, шунингдек ҳукуматнинг ачосий ҳамкорлар билан савдо аийрбошлашдаги сиёсати доллар ёки еврога бўлган эҳтиёжни нолга тушириш учун имкон қадар маҳаллий валюталардан фойдаланиш эканлигини маълум қилди.
Бугунги кунга қадар Хитой билан айирбошлашнинг асосий қисми юан асосида амалга оширилган бўлиб доллар ва евро ўрнига маҳаллий валюталардан фойдаланиш Хитой томонидан мамнуният билан қабул қилинган.
Эрон ҳукумати иқтисодий наттоғи, Эрон халқига қарши валюта уруши бор ва уни телеграмм тармоқлари ва қимор ва валюта контрабандаси каналлари асосан мамлакатнинг экспорт ва импорт воқеликлари билан ҳеч қандай мутаносиблик бўлмаган рақамларни нашр этган деб айтди. Хондузий шунингдек яқин ҳафталарда Эроннинг валюта шароити яхшиланишини эълон қилди.