Покистон газ импорти қувурини тугатмагани учун Эронга 18 миллиард доллар жарима тўлаши тўғри келади
(last modified Sat, 04 Mar 2023 10:11:33 GMT )
март 04, 2023 15:11 Asia/Tashkent
  • Покистон газ импорти қувурини тугатмагани учун Эронга 18 миллиард доллар жарима тўлаши тўғри келади
    Покистон газ импорти қувурини тугатмагани учун Эронга 18 миллиард доллар жарима тўлаши тўғри келади

Покистон нефт вазири ўринбосари Эрон газини импорт қилишда ўз мажубриятларини бажармагани учун бу мамлакат 18 миллиард доллар жарима тўлаши хавфи остида эканлигидан огоҳлантирди.

Эрон Ислом Республикаси Покистондан "I-P" (Эрон ва Покистон) газ қувури шартномаси бўйича ўз мажбуриятлари 8 йилга кечиктирани учун 18 миллиард доллар товон талаб қилди.

Эрон ва Покистон газ қувури шартномасини амалга ошириш муддати  2014 йил охирида (2013 йил январь) белгиланди.

Бу муддатдан анча олдин Эрон икки миллиард доллар сарфлаб ўз мажуриятларини бажарди ва Покистон билан чегараси яқинида газ қувурини қурди.

2009-йилда имзлоланган келишувига асосан Покистон томони мажбуриятларини бажариш кечикиши учун жарима тўлаши шарт бироқ Эрон яххши қўшничилик асосида жарима олмаган.

Покистон нефт вазири ўринбосари Seyid Husayn Tariq бу мамлакат парламентининг жамоат ҳисоби қўмитаси йиғилишида Эрон газ импорт қувури қурилиши учун етарли маблағ йўқлигига тўхталиб,  Покистон қувурини ўз вақтида тугатмаса катта жаримага тортилади деб огоҳлантирди.

Сайид Ҳин Ториқ шунингдек бу лойиҳа учун 325 миллиард рупий ажратилган аммо ҳозиргача атиги  2,8 миллиард рупий тақдим этилган деб изоҳлади.

Покистон нефт вазири ўринбосари сўзларининг бошқа қисмида, АҚШнинг Исломободдаги элчисига ё Эрондан газ импорт қилиш учун рухсет бериши ва ёки  Покистон Эронга жарима тўлаши учун пул бериш кераклиги айтилганини қўшимча қилди.

Покистонга нефт ва газ етишмаслигига қарамай, Покистонга газ ўтказиш бўйича энг муҳим режа сифатида Эрондан Покистонга газ етказиб бериш лойиҳаси-тинчлик қувури/ чет эл кучлари жума АҚШнинг Исломодга босими туфайли илгаригидек амалга оширилган.

 

Ёрлиқ