Эрон давлати Афғонистондаги оғир гуманитар вазиятни танқид қилди
Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили БМТнинг гуманитар инқирозни камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига қарамай, Афғонистонда аҳвол ҳамон оғир .
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Эрон Ислом Республикасининг БМТаги элчиси ва доимий вакили Амирсаъид Ирвоний БМТ Хавфсизлик кенгашининг Афғонистондаги вазиятга бағишланган йиғилишда сўнгги пайтларда афғон аёллари ва қизларга таълим олишига тўсқинлик қилган чекловлар ва тақиқларини айтиб биз гуманитар ёрдамни сиёсийлаштиришдан ёки сиёсий мақсадларда фойдланишдан эҳтиёт бўлишимиз керак деб айтди.
Ирвоний шунингдек Афғонистон халқига тегишли музлатилган активларни озод қилишни тезлаштиришга урғу бериб гуманитар ёрдам холис ва сўзсиз етказилиши афғон халқи фаровонлиги устувор бўлиши керак деб изоҳлади.
Эроннинг БМТдаги элчиси Афғонистон вазиятидан хавотир билдириб, ИШИД ва Ал-Қоида террорчи гуруҳларига тегишли гуруҳларнинг мавжудлиги ҳамда гиёҳванд моддаларни етиштириш ва савдоси Афғонистонга қўшни давлатлар ва бутун минтақа хавфсизлигига таҳдид қилди деб қўшимча қилди.
Эрон Ислом республикасининг БМТдаги доимий вакили Эронда 5 миллиондан ортиқ афғон борлигига тўхталиб Халқаро ҳамжамият ва донор давлатларннг ҳам минимал даражада қўллаб-қувватлананига ва АҚШ ва Ғарб давлатларнинг ғайриинсоний бир томонлама санкциялари сабаб бўлган муаммоларга дуч келганига қарамай, Эрон 40 йилдан ортиқ вақт ичида мамлакатда яшовчи афғонларга хизмат кўрсатишда давом этмоқа деб аниқлик киритди.
Эрон давлати яна бир бор васийлик бошқаруви органининг тан олишини ўз мажбуриятлари бажаришга жумладан Афғонистонда кенг қамровли ва барқарор тинчлик ва барқарор ривожланишга эришиш мақсадидад инклюзив ва сайланган ҳукуматни яратишга боғлиқ деб аниқлик киритди Ирвоний.