Эрон давлати Россиядан Сухой:35 ҳарбий самолёти сотиб олиш бўйича шартномани якунлади
Эрон Ислом республикаси Россиядан Сухой-35 сотиб олиш бўйича шартномани якунлади.
Эроннинг БМТаги доим ваколатхонаси Эрон томонидан оддий қурол-яроқларни сотиб олиш бўйича чекловлар бекор қилинганидан кейин /БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-резолюциясига мувофиқ/ Теҳрон давлати Россиянинг Sukhoi-35 қиурвчи самолётларини сотиб олишга рози бўлди.
Хабарга кўра маълумотлар махфий бўлгани учун масала тафсилотлари ошкор этилмайди.
Сухой -35 дунёдаги 4++ авлодининг энг кучли қирувчи самолётларидан бири бўлиб, илғор N-035 фазали массивли радар билан жиҳозланган ва 30 та нишонни аниқлаш ва бир вақтнинг ўзида 8 та нишон била тўқнашув қобилиятига эгадир.
Сухой-35 қирувчи самолётнинг максимал тезлиги паст баландликда 1500 километр/соат ва баландда 2500 километр/соатни ташкил этади ва унинг кучли двигателлари ишлаш муддати назорат ва капитал таъмирлаш заруратигача ҳар бир хизмат даврида 4000 соатни ташкил қилади.
Бу қирувчи самолёт бир вақтнинг ўзида ҳаво-ҳаво ва ҳаво -ер кемага ва радарларга қарши ракеталар билан қуролланган.
Шунингдек барча турдаги лазер, сунъий йўлдош ва радар бомбалари ва ракеталари учириш ва отиш қобилиятига эгадир.