Эрон ҳукумат матбуот котиби: террористик ҳаракатлари жавобсиз қолмайди
(last modified Mon, 03 Apr 2023 05:35:41 GMT )
апрел 03, 2023 10:35 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумат матбуот котиби: террористик ҳаракатлари жавобсиз қолмайди
    Эрон ҳукумат матбуот котиби: террористик ҳаракатлари жавобсиз қолмайди

Эрон ҳукумати матбуот ккотиби Сурия ҳудудида икки нафар эронлик ҳарбий маслаҳатчиларнинг шаҳид бўлганига тўхталиб, террорчиик ҳаракталарни ҳеч қачон жавобсиз қолмайди деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон ҳукумат матбуот котиби Али Баҳодурий Жаҳрамий твитер саҳифасида  сионистик режим ва бошқа давлат терорчиларнинг инқироз давридаги одатлари  жамоатчилик фикрини чалғитиш ва ички муаммоларнинг чуқурлигини ошкор қилишига йўл қўймаслик учун чегарадан ташқарида террорчилик ҳаракатларни амалга оширишда иборат дебизоҳлади.

Эслатиб ўтамиз Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг ҳарбий маслаҳатчиси гвардия майёри Милод Ҳайдарий ва гвардия капитани Миқдод Меҳқоний Жаъфарбодий жума куни Суриянинг Дамашқ шаҳри атрофига қарши сионистик режимнинг ҳужумлари оқибатида шаҳид  бўлдилар.

Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий ҳам  Суриянинг Дамашқ шаҳри атрофидаги ҳудудларга босқинчи сионистик режимнинг тажовузкор ва қурқоқларча ҳужуми натижасида Эроннинг икки ҳарбий маслаҳатчиларини шаҳид бўлганини, улуғ Эрон халқининг такфирий терроризм ва унинг тарафдорлари жумладан сохта сиоинстик режимга қарши жасур ва масъулиятли курашдаги саъй -ҳаракатнинг бир қисми сифатида баҳолади.

Эрон ТИВ матбуот котиби шунингдек бу шаҳидларнинг қадрли оилаларига ҳамдардлик билдириб,  босқинчи сионистик режимнинг Сурияга қарши ҳужумларини давом эттириши  Суриянинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш , халқаро тартиб ва қонуларни бузиш ҳамда терроризмни кучайтиришда давом этиш маъносини англатади деб қўшимча қилди.