апрел 06, 2023 12:56 Asia/Tashkent

Хитой пойтхатида ўтказилган Эрон ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари икки давлат элчихоналаини қайта очишга келишиб олиб, ўзаро ҳамкорилк ва алоқаларни кенгайтириш йўладиги тўсиқларни бартараф этишни таъкидладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабарига кўра, Эрон Ислом республикаси ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва Файсал бин Фарҳон 7 йилдан кейин бугун Пекин шаҳрида учрашиб мулоқот қилдилар.

Эрон ва Арабистон ТИВ раҳбарлари  қўшма баёнотида икки томонлама муносабатларни кенгайтириш ва икки давлат ўртасида 17.4.2001 йиллда имзоланган хавфсизлик соҳасида ҳамкорилк шартномасини фаоллаштириш йўлларини муҳокама қилиш ҳамда  1998 йил 27 декбарда имзоланган технология, илм-фан, маданият, спорт ва ёшлар соҳасида иқтисодиёт, савдо ва сармоявий ҳамкорликка урғу бердилар.

Эрон Ислом республикаси ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари келишувлар муддатда икки давлат элчихоналарини қайта очиш ва икки мамлакатнинг Риёд ва Теҳрондаги элчихоналари ҳамда икки давлатнинг Жидда ва Машҳаддаги консулликларини очиш учун зарур чораларни кўриш хулосасига келдилар.

Мазкур баёнотнинг давомида, икки давлат ТИВ раҳбарлари техник делегациялар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини ўрганиш, жумладан расмий делегациялар ва хусусий секторнинг парвозлари ва ўзаро сайёҳатни қайта тиклаш, ҳамкорликни осонлаштириш учун зарур келишувларни амалга ошириш, икки давлат фуқароларига визалар, айниқса умра визалари беришни давом эттиришга келишиб олдилар.

Икки давлат ТИВ раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш йўлидаги барча тўсиқларни бартараф этишга тайёр эканликларини айтиб, минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлай оладиган, унинг халқлар ва мамлакатлари манфаатларини рўёбга чиқара оладиган ҳар қандай соҳада ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам келишиб олдилар.

Ёрлиқ