Эрон ТИВ раҳбари Афғонистонга қўшни давлатлар йиғилишида қатнашиш учун Самарқандга борди
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоиҳён Эрон Ислом Республикаси ва бошқа 6 давлат вакиллари иштирокида ўтказилдиган Афғонистонга қўшни давлатларнинг тўртинчи саммитида қатнашиш учун Самарқанд шаҳрига борди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва унга ҳамроҳлик қилувчи делегация Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Афғонистонга қўшни давлатлар / жумладан Эрон Ислом Республикаси, Хитой, Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Россия/ ТИВ раҳбарларининг тўртинчи йиғилишида қатнашади.
Йиғилиш доирасида Амир Абдуллоҳиён Афғонистонга қўшни давлатларнинг тўртинчи йиғилишда иштирок этувчи давлатлар ТИВ раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ўтказади.
Бундан ташқари Афғонистонга қўшни давлатларнинг 4-учрашуви доирасида Эроон Ислом Республикаси, Рооссия, Хитой ва Покистон ТИВ раҳбарларининг иккинчи тўрт томонлама учрашуви ҳам бўлиб ўтади.