апрел 17, 2023 17:33 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбкот котиби: Имом Хумайний /р.а/ ҳикматли ташаббус билан Қудс масаласини глобал мавзуга айлантирдилар
    Эрон ТИВ матбкот котиби: Имом Хумайний /р.а/ ҳикматли ташаббус билан Қудс масаласини глобал мавзуга айлантирдилар

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Халқаро Қудс кунида мамлакат халқининг иштирок этганига тўхталиб Имом Хумайний /р.а/ ҳикматли ташаббусни яратиб, Фаластинни глобал бир мавзуга айлантиришди деб айтди.

Эрон Пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби ҳафталик пресс-конференциясида, сионистик режим ички муаммолари сабаб ҳар қачонгидан ҳимоясиз бўлиб қолган бир вазиятда ,  Қудс байрамида эронлик мусумонлари дунёнинг бошқа мусулмонлари каби кенг қатнашганига тўхталиб, Имом Хумайний /р.а/ҳикматли ташаббус билан амалда Фаластин мавзусини глобал бир масалага айлантирдилар деб маълум қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби шунингдек Комплекс ҳаракатлар режаси Эроннинг ташқи сиёсатидаги масалалардан фақат бири эканлигига тўхталиб, Эрон ҳукумати иқтисодиёт ва тирикчилик масаласини Комплекс ҳаракат режаси билан боғламайди . Комплекс ҳаракат режаси  мавзуси ҳукуматнинг кун тартибида эди ва Эрон масъулият билан музокаралар столига ўтирди деб қўшимча қилди.

Теҳрон давлати минтақа ва халқаро майдондаи нуфузли аъзоларидан ири эканлигини таъкидлаган Канъоний, Эрон ўзининг сиёсий алоқалаларини маълум бир минтақа  билан чекламайди ва барча давлатлар билан ўзаро ҳурмат тамойилига асосланган муносабатларни давом эттиради деб изоҳлади.
Канъоний Чофий ўз сўзларида Эрон Ислом республикасининг Халқаро атом энергияси ташкилоти билан техник музокаралари давом этишини таъкидлаб, МАГАТЭ сиёсий таъсирлардан узоқлашишга умид билдирди.

Эрон ТИВ матбуот котиби бу музокаралар таъсири санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларга ҳам таъсир қилади де таъкидлади.

Ёрлиқ