апрел 22, 2023 18:48 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Хоманаий: ислом дунёсининг бугунги стратегияси Фаластин ичидаги курашувчи унсурларга ёрдам бериш ва уларни кучайтиришдир
    Оятуллоҳ Хоманаий: ислом дунёсининг бугунги стратегияси Фаластин ичидаги курашувчи унсурларга ёрдам бериш ва уларни кучайтиришдир

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Эроннинг бир гуруҳ фуқаролари, тузум амалдорлари ва исломий мамлакатлар элчилари билан учрашувида ислом оламининг бугунги стратегияси Фаластин ичидаги курашувчи гуруҳларга ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборат деб айтдилар.

Бугун Ислом Инқилоби олий  раҳнамоси Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий бир гуруҳ эронликлар, исломий тузум масъуллари ва турли исломий мамлакатлар элчилари билан мулоқотида  бирликни ислом умматининг фавқулодда ва зарурий эҳтиёжи  эканлиги ҳамда бугунги кунда сионистик режимнинг сезиларли даражада таназзулга учрагани ва аниқ таназзул топши ва унинг превентив кучини заифлашганини айтиб,  бу муҳим ўзгаришлар Фаластин халқи ва ёшларини қаршилик кўрсатиши туфайли рўй берди ва Ислом оламининг бугунги стратегияси Фаластин ичидаги курашуви унсурларга ёрдам бериш ва уларни кучайтиришга қаратилиши зарур деб изоҳладилар.

Ислом Инқилоб муаззам раҳбари оот маркази сайтининг хабар қилишича, Ислом  раҳбари ислом мамлакатлари  муаммоларига тўхталиб, агар Қуръоннинг " Илоҳий ип атрофида бирлашиш"  буйруғига амал қилинса икки миллиардга яқин аҳолига эга бўлган ва дунёдаги энг муҳим ва нозик географик нуқталарда жойлашган ислом олами муаммоларни ҳал қилиш йўлида қадам ташлаш мумкин деб маълум қилдилар.

Ислом Инқилоби раҳбари сўзларининг бошқа қисмида, сионистик  режимнинг босқичма-босқич таназуллга юз тутишига ишора қилиб, бир неча йил аввал бошланган бу таназзул энди тезлашди ва ислом олами бу катта имкониятдан фойдаланиш керак деб эслатдилар.

Ул Зот Фаластин масаласини нафақат исломий , балки инсоний жиҳатдан ҳам кўриб чиқди ва исломий бўлмаган мамлакатлардаги Қудс куни йиғинлари ва юришларига ҳам тўхталиб, Халқаро қудс кунида АҚШ ва Европа давлатларида сионистларга қарши йиғинлар сионистларни зўравонлик жиноятларининг ошкор бўлиши натижасидир деб  эълон қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам етакчиси ўз сўзларида  сионистларга қарам бўлган мамлакатларда Фаластин халқини қўллаб-қувватловчи бир қанча Европа халқини кенг ҳаракати ҳам жуда муҳим деб хабар бердилар.

Оятуллоҳ Хоманиай Фаластин халқини муборак ички қаршилиги, ёшларига таваккал қилиши ва фидокорликларини сиоинстик режимининг аянчли аҳволига олиб келганини таъкидлаб, ишғол этилган сарзаминларинг бугунги вазияти эса  Фаластин халқи турли минтақларда кўп бош кўтарса  сохта режим кучсиз бўлишини исботлаб бермоқда деб қайд этдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий бугунги мулоқотида Фаластин ичидаги курашчиларга ёпдам беришни бугунги кундаги ислом оламининг муҳим стратегияси сифатида таърифлаб,  уларнинг қимматли саъй-ҳаракатлари билан бир қаторда қаршилик жабҳаси ва барча исломий давлатлар асосий эътиборни Фластин ичидаги курашуви унсурлани кучайтиришга қаратиши лозим деб буюрдилар.

Ул Ҳазрат исломга юз келтириш ва унга тамойилни  Фаластин гуруҳлари курашининг асосий сабаби сифатида баҳолаб, исломий ҳаракатлар бўлмаган даврларда  бу ривожланиш ва ютуқлардан ҳеч қандай хабар йўқ эди деб таъкидладир.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ва Ислом Республикасининг  Фаластин масаласини қўллаб қувватлашдаги пешқадамлигини эслатиб,  бу ҳаракат давом этади ва  Эроннинг азиз халқи барча исломий мамлакатлар мусулмонлари   Қудси шарифда бемалол намоз ўқийдиган кунининг гувоҳи бўлишига умид қиламиз деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ