апрел 26, 2023 10:48 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: уруш Украинадаги можаронинг ечими эмас
    Эрон ТИВ раҳбари: уруш Украинадаги можаронинг ечими эмас

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Эрон Ислом Республикасининг Украина масаласидаги фундаментал позициясини шарҳлар экан, Украинадаги можаронинг ечими уруш эмаслигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, кеча БМТ Бош котибининг инсонпарварлик ва фавқулодда ёрдамлар бўйича ёрдамчиси Мартин Гриффитс Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён билан учрашуви чоғида,  Сурия, Яман, Афғонистон ва Украина мамлакаларидаги шароитлар ва гуманитар вазият, жумладан умумий манфаатдор масаларларни муҳокама қилиб бу хусусда фикр алмашди.

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Эрон Ислом Республикасининг Украина можаросига нисбатан асосий позицяларини тушунтириб, Эрон давлати урушининг ҳеч бир томонига ҳарбий ёрдам бермайди ва урушни етиб сифатида ҳисобламайди деб аниқлик киритди.

У сўзларининг бошқа қисмида Эрон барча давлатларнинг жумладан Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари ҳам Эрон  неча миллион Афғонистондан келган муҳожирлар ва қочқиларга мезбонлик қилаётганини тўхталиб, уларнинг эҳтиёжларини қондириш учун инфратузмаси яратиш соҳасида БМТнинг ёрдамини ҳам таъкидлади.

БМТ Бош котибининг инсонпарварлик ва фавқулодда ёрдам бўйича ёрдамчиси Мартин Гриффитс бу учрашувда ва Эрон ТИВ Раҳбари Амир Абдуллоҳиёнга гуманитар ёрдамлар билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар ва Афғонисон ва Украинадаги гуманитар вазият борасида ўз нуқтаи назарини  тушунтирди.

Ёрлиқ