апрел 30, 2023 10:29 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари Ироқ президентини қабул қилганида: икки томонлама ҳамкорликларни кенгаштириш ҳар икки давлат манфаатига мос келади
    Ислом Инқилоби олий раҳбари Ироқ президентини қабул қилганида: икки томонлама ҳамкорликларни кенгаштириш ҳар икки давлат манфаатига мос келади

Ислом Инқиқоби олий раҳбари Ироқнинг тараққиёти, фаровонлиги мустақиллиги ва юксалиши Эрон Ислом Республикаси учун жуда аҳамиятли эканлигига тўхталиб, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этишга ҳар икки давлат манфааттларига жавоб беради деб таъкидладилар.

Кеча Ислом Инқилоб муаззам раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий  Теҳронда Ироқ президенти Абдуллатиф Рашид ва унинг ҳамроҳлик қилаётган делегацияни қабул қилганида, Эрон ва Ироқ ҳамкорлигини кенгайтиришнинг муҳим томонини эришилган келишувлар айниқса яқиндаги келишувларни жиддий давом эттириш эканлигини баён этиб, Эрон Ислом Республикаси ва Ироқ ўртасидаги алоқаларнинг кенгайиши ва унинг чуқурлашишини кучли душманлар истамайди ва  икки давлат ўртасида мустаҳкам тарихий ва диний ришталар бўлмаганида, муносабатлар ҳолати  эҳтимол Садом давридаги шароитга қайтарарди деб маълум қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари ўтган йилларда  икки давлат ўртасида саккиз йиллик уруш бўлангига қарамай,  Арбаин Ҳусейний ва Арбаин бўлмаган кунларда Ироқ халқининг эронлик зиёратчиларни кутиб олишдаги марҳаматига ҳам ишора қилиб, бундай ўта муҳим ҳолатнинг маъноси эса  икки халқ ва икки давлат ўртасида ташқи сиёсий омиллар таъсир қила олмайдиган бирлаштирувчи омиллар мавжудлигини англатади шунинг учун бу имкониятдан муносабатларни янада чуқурлаштириш учун фойдаланиши ва унинг давом этиши учун жиддий ғамхўрлик ва ҳушёрлик бўлиши керак деб эълон қилдилар.

Ул Зот Ироқ ҳукуматнинг ҳозирги  ҳолатидан мамнунлигини билдириб, буни Ироқ халқи ва гуруҳлари бирлиги натижаси сифатида ҳисоблаб, Ироқда яхши шахсиятлар ва фикрлар ғайрати ҳаракатчан ёшлар борки, бу миллий бойликдан фойдаланиш ва бу иттифоқ асосларини сақлаб қолиши керак деб буюрдилар.

Оятуллоҳил Хоманаий  АҚШлик Ироқнинг дўстли эмаслигига урғу бериб, АҚШликлар ҳеч ким билаен дўст эмас ва ҳато Европалик дўстларига ҳамп содиқ эмас деб аниқлик киритдилар.

Ислом Инқилоби раҳбари шунингдек, ҳатто Ироқда бир АҚШлик борлиги ҳам ортиқча деб изоҳладилар.

Ироқ Республикаси президенти ҳам Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамосининг қабулулида бу учрашувдан катта мамнуният изҳор этиб, Бағдод ва Теҳрон алоқаларни турли ўлчов ва соҳаларда узлуксиз ва мустаҳкам алоқалардир.

Ироқ президенти ҳам Эрон расмийлари билан ўтказилган учрашув ва суҳбатларга тўхталиб Ироқ ҳукуматнинг саъй-ҳаракати Эрон билан алоқаларни чуқурлаштириш ва икки давлат ўртасида қолган баъзи масалаларни  амалга оширишдир деб қўшимча қилди.

Ироқ  президенти Абдулатиф Рашид ўз сўзларида Эрон Ислом республикаси ҳукумати ва халқининг турли даврларда хусусан терроризмга қарши курашда кўрсатган ёрдамни ва қўллаб- қувватлашини олқишлади.

Ёрлиқ