Эрон ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган келишувларнинг амалга оширилиши муносабатлар даражасини оширади
Эрон Исломий республикаси Президенти Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги сивилизация ва маданий муштаракликни иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай замин деб ҳисоблади ва шундай деди:Ўтган йили Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий муносабатларнинг ўсиши вазиятни аввалгидан ўзгартирган бўлса-да, аммо мавжуд имкониятлар биздан муносабатларни яхшилаш учун икки томонлама саьй-ҳаракатларни талаб қилмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтига кўра, Саййид Иброҳим Раисий бугун шанба куни тушдан кейин Ўзбекистон Қонунчилик палатаси спикери жаноб Нуруддинжон Исмоилов билан учрашувда айтди:Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон ўртасида 18 та ҳамкорлик битими ва ўзаро англашув меморандумлари имзоланган бўлиб, уларни амалга оширишни жадаллаштириш муносабатлар даражасини сезиларли даражада оширади.
Президент яна қўшимча қилди:Эрон ва Ўзбекистон парламентлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўлида самарали ва ижобий қадам бўлади. Доктор Раисий Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги цивилизация ва маданий муштаракликни тижорат ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш учун қулай замин деб ҳисоблади ва шундай деди:Гарчи ўтган йили Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий муносабатларнинг ўсиши вазиятни аввалгидан ўзгартирган бўлса-да, аммо икки давлатдаги мавжуд имкониятлар биздан икки томоннинг иқтисодий ва савдо алоқаларини яхшилаш учун икки томонлама саъй-ҳаракатларни талаб қилади.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Қонунчилик палатаси Спикери Нуруддин Исмоилов Оятуллоҳ Раисийнинг қўшнилар билан муносабатларни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратган ташқи сиёсатини юқори баҳолади ва шундай деди:Ўзбекистонда ана шундай принсипиал сиёсатдан келиб чиқиб, конституцияга ўзгартиришлар киритиш жараёнида қўшнилар билан муносабатларни ривожлантиришга устувор аҳамият берилди.
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси раиси икки давлат парламентлари ҳукуматлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда самарали рол ўйнаши кераклигини таькидлади:Ишонтириб айтаманки, Ўзбекистон парламенти икки давлат ўртасидаги келишувларни амалга ошириш учун барча имконият ва салоҳиятларни ишга солади.