Эрон ТИВ -и 7 лик етакичлари баёнотидаги Эронга нисбатан айбловларига муносабат билдирди
(last modified Mon, 22 May 2023 08:41:51 GMT )
май 22, 2023 13:41 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ -и 7 лик етакичлари баёнотидаги Эронга нисбатан айбловларига муносабат билдирди
    Эрон ТИВ -и 7 лик етакичлари баёнотидаги Эронга нисбатан айбловларига муносабат билдирди

Эрон ТИВ матбуот котиби, 7 лик гуруҳи- G7 саммити якунидаги баёнотининг Эронга қарши асоссиз ва уйдирма айбловларни ўз ичига олган қисмларини кескин қоралади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби, Носир Канъоний Чофий бугун Эроннинг тинч ядровий дастурига қарши асоссиз айбловларини рад этиб, Эроннинг ядровий дастури фафат тинч мақсадларни кўзлайдигани ва ядровий қуролга Эрон Ислом Республикаси мудофаа доктринасида ўрин йўқлигини таъкидлади.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби шунингдек, 7 лик гуруҳи етакчиларининг барча мамлакатларини БМТ Хафсизлик кенгашининг 2231 -резолюциясини амалга оширишни қўллаб-қувватлашга таклиф қилиш ҳақидаги даъватини ўта ғалати ва бу давлатларнинг қарамақарши сиёсатининг белгиси сифатида баҳолади. Чунки АҚШнинг ўзи айтган резолюция ва  Эрон халқига қарши максимал ноқонуний санкциялар қўллашнинг асосий бузувчисидир.

Каноъний Чофий сўзларининг бошқа қисмида, Комрлес ҳаракатлар режасини Эроннинг ядровий дастури бўйича сунъий хавотирларни бартараф этиш учун Эрон томонидан яхши ният билан амалга оширилган ҳаракат ва кўп томонлама дипломатиянин муҳим ютуғи сифатида баҳолади. Аммо афсуски АҚШнинг келишувдан ноқонуний чиқиши ва Европа томонларининг пассив ҳаракати сабаб жидидй зарар кўрди деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида, Эрон ва МАГАТЭ ўртасидаги келишувлварни амалга оширишда қониқарли ютуқлар борлигини эслатиб, Эрон Ислом республикаси ҳамиша ўзининг халқаро мажбуриятларига содиқ қолган ва НПТ - NPT ва ҳимоя шартномаси доирасида Халқаро Атом энеригяси бўйича агентлик билан конструктив ҳамкорлик ва ўзаро ҳаморликнии давом эттиришга қатъий қарор қилган деб изоҳлади.

Еттилик гуруҳи- G7 етакчиларининг Эронга қарши инсон ҳуқуқлари масаласидан абзал ва сиёсий фойдаланилишини танқид қилган Носир Канъоний,   бу давлатларни асоссиз айбловлар қилиш ўрнига шафқатсиз, бир томоналма ва ноқоунний санкциялар орқали  мамлакат ичкарисида ва ташқарисида эронликларнинг жумладан, аёллар ва болаларнинг инсон ҳуқуқларининг мунтазам равишда паймол этиаётгани учун жавогарликка тортилиши керак деб аниқлик киритди.