май 29, 2023 13:35 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий: Эрон ва Уммон муносабатларининг ривожланиши икки давлат манфаатига жавоб беради
    Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий: Эрон ва Уммон муносабатларининг ривожланиши икки давлат манфаатига жавоб беради

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари бугун Уммон султонини қабул қилганида Эрон ислом республикаси ва Уммон ўртасидаги муносабатларни кенгайтириши ҳар икки давлат манфаатидадир деб айтдилар.

Бугун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саъид ва унинг ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганида, Эрон ва Уммон ўртасидаги алоқаларни узоқ йиллик ва илдиз отганлигига тўхталиб икки давлат ўртасидаги алоқаларни барча тармоқлар ва соҳаларда кенгайтириши ҳар икки томон учун манфаали эканлигини таъкидладилар.

Ул Ҳазрат бу учрашувда Эрон ва Уммон ўртасидаги музокараларни таъкидлаб муҳими бу музокаралар аниқ натижаларга эришилганига қадар жиддий давом этиши ва пировардида мулоқотни кенгайтириш керак деб изоҳладилар.

Ислом Инқлоби муаззам раҳбари идорасининг ахборот сайтининг хабар қилишича  Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек  сионистик режимнинг минтақада мавжудлиги хавфини ҳам тилга олиб сионистик режим ва унинг тарафдорлари сиёсати минтақада нифоқ ва фитна солишдан иборат, бинобарин минтақадаги  барча давлатлар бу масалага алоҳида эътибор қаратишлари керак деб қўшимча қилди.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси  Уммон ва Эрон  ўртасидаги ҳамкорилкларни ошириш муҳимлигини ҳам баён этиб  бу икки давлат Ҳурмуз бўғозининг жуда муҳим сув йўлини баҳам кўради деб қайд этдилар.

Ул Зот  сўзларининг бошқа қисмида Уммон султонининг баёнотларига ҳам тўхталиб Мисрнинг Эрон билан алоқаларни тиклаш истаги борлигини ҳам таъкидлаб, биз бу позицияни мамнуният билан қабул қиламиз ва Миср билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ деб эълон қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқалар тикланганидан мамнун эканлигини билдириб бу масалалар Эроннинг 13-ҳукуматининг қўшнилар ва минтақа давлатлари билан алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш борасида яхши сиёсатининг самарасидир деб аниқлик киритдилар.

Ҳукуматлар ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамланиши билан Ислом Уммати яна ўз шон-шуҳратини қозонади ва Ислом давлатлари салоҳияти ва имкониятлари барча алоқалар, мамлакатлар ва Ислом ҳукуматлари учун фойдали бўлади деб умид қилди Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий.

Эрон Ислом ресрубликаси президенти  Иброҳим раисий ҳам қатнашган бу учрашувда  Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саъид ҳам Ислом Инқилоби олий раҳнамоси билан учрашувдан катта мамнуният билдириб, Уммон мамлакатининг қўшнилар айниқса Эрон ислом Республикаси билан муносабатларини кенгайтиришга қаратилган сиёсатини изоҳлаб, Теҳрондаги музокараларда ҳамкорликнинг турли соҳалари юзасидан фикр алмашилди. Бу музокара давом этиши билан икки давлат ўртасидаги муносабатлар янада кенгайиши ва унинг амалий натижалари ҳар икки томон учун ҳам яққол намоён бўлишига умид қиламиз деб таъкидлади.

Ёрлиқ