июн 03, 2023 14:29 Asia/Tashkent
  • Эрон Қуролли кучлари бош штаби: биз Имом Хумайний ва Инқилоб душманлари қаршисида тура олишга тайёрмиз
    Эрон Қуролли кучлари бош штаби: биз Имом Хумайний ва Инқилоб душманлари қаршисида тура олишга тайёрмиз

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби тарқатган баёнотида, Имом Хумайний /р.а/ ва Ислом Инқилоби ғояларига қарши душманлаларнинг ҳар қанадй таҳдид ва ҳужумига қарши туришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз эртага ҳижрий -шамсий  1402-йилнинг 14 -хурдод , милодий ҳисоб билан  2023-йилнинг 4-июнига тенг Эрон Ислом Республикссининг буюк аосчисининг Имом Хуманий /р.а/ вафаотининг йиллиги кунига тўғри келади.

Бундан 34 йил олдин Ислом Инқилобининг буюк асосчиси Руҳуллоҳ Мўсавий Хумайний /р.а/ 87 йиллик машаққатли ва тинимсиз ҳаётларидан кейин реҳлат қилдилар.

Эрон Ислом респуликаси Қуролли кучллари бош штаби ҳам тарқатган баёнотида, Ҳазрат Имом Хуманйий /р.а/ пайғамбарлар бўйича илоҳий анъаналарга асосланган ҳаракатда халқ ҳараатига раҳбарлик қилганини таъкидлади.

Бу баёнотда шунингдек  Имом Хумайний ҳаракати Шарқ ва Ғарбдаги барча инқилоблардан фарқли бўлгани ҳамда Қуръон ва Итрат таълимотига асосланган ислом ҳукуматининг ўша давр золимларига қарам бўлмаслик каби ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши сабаб  Имом Хуманий /р.а/ ҳаракатини ислом пайдо бўлганиданбери ҳеч бир ҳаракат билан таққослаб бўлмайди деб эълон қилинган.

Баёнотда келтирилишича,  бугун Эрон халқининг нуфузи ва ғурури жаҳон давлатларининг ҳисоб-китоб геометриясни ўзгартиришига сабаб бўлди ваа бу Имом Хумайний /р.а/нинг Ислом дунёсининг асосий қўрғонларини забт этиш каби тарахий баёнотининг талқинидир.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби шунингдек, Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ нинг хотираси, номи ва идеалларини асраб авайлаш билан бирга,  Имом ва исломий ғояларга душманлар томонидан ҳар қандай таҳдид ва ҳужумга қарши туришга тайёрлигини билдириб, 14-хурдод ойини Имом Хумайний /р.а/ ва Оятуллоҳ Хоманаий ғоялари билан уммат аҳдини янгилашнинг улуғ куним сифатида эътироф этилишини қўшимча қилди.

Ёрлиқ