июн 04, 2023 08:32 Asia/Tashkent
  • Бугун Инқилоб Ислом инқилоби муаззам раҳбари Имом Ҳумайний (р.а.) вафотининг йиллиги маросимида нутқ сўзлайдилар
    Бугун Инқилоб Ислом инқилоби муаззам раҳбари Имом Ҳумайний (р.а.) вафотининг йиллиги маросимида нутқ сўзлайдилар

Ислом инқилобининг олий раҳнамоси бугун (якшанба) Имом Ҳумайний вафотининг 34 йиллиги маросимида нутқ сўзлайдилар.

Иран Пресс хабарига кўра; Имом Ҳумайний вафотининг йиллигига бағишланган шукуҳли маросим Теҳрон вақти билан соат 8:00 да  у ҳазратнинг муқаддас зиёратгоҳида Қурьони Карим тиловати билан бошланади ва Аҳли Байт (а.с.) ва Хайр Муқдам ҳамдлари ва Имомнинг суюкли ёдгори Ҳужжатулисломнинг Сайид Ҳасан Ҳумайний нутқлари  билан давом этирилади.

Бу маросимда Ислом инқилобининг олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий ҳам нутқ сўзлайди.

Ҳижрий 1402-йил Хурдод ойининг 14-куни (2023-йил 4-июн) Эрон Ислом Республикасининг буюк асосчиси Имом Ҳумайний (р.а.) вафот этган кун.

Бундан 34 йил муқаддам Ислом инқилобининг буюк етакчиси “Руҳуллоҳ Мусавий Ҳумайний” (РА) 87 йиллик машаққатли ва тинимсиз ҳаётдан сўнг кўзларини юмиб, ҳақ диёрига шошилди.

Ёрлиқ