Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирлари келишувларни амалга оширишга урғу беришди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i84658-Эрон_ва_Сурия_ташқи_ишлар_вазирлари_келишувларни_амалга_оширишга_урғу_беришди
Эрон Ислом Республикаси ва Сурия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқотда икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги келишувларни амалга оширишга алоҳида урғу беришди.
(last modified 2023-06-11T05:01:58+00:00 )
июн 10, 2023 17:43 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирлари келишувларни амалга оширишга урғу беришди
    Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирлари келишувларни амалга оширишга урғу беришди

Эрон Ислом Республикаси ва Сурия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқотда икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги келишувларни амалга оширишга алоҳида урғу беришди.

Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирлари Ҳусайн Амирабдуллоҳиён ва Файсал ал-Мақдод бугун (шанба) телефон орқали мулоқотда Эрон президенти Саййид Иброҳим Раийсйининг Сурияга яқинда муваффақиятли амалга оширган ташрифи ва унинг ижобий натижаларига ишора қилиб, ўз қатъият ва иродаларини ушбу сафарда эришилган келишувлар ижроси қилишга таъкидладилар.

ИРНА хабарига кўра, Амир Абдуллаҳиён ва Файсал ал-Мақдод икки томонлама муносабатлардаги сўнгги ўзгаришлар ва минтақадаги ўзгаришларни ҳам муҳокама қилган.

Бу телефон мулоқотида Сурия Ташқи ишлар вазири Суриянинг араб давлатлари билан алоқаларидаги сўнгги ўзгаришлар ва очилишлар ҳамда Сурия Президенти Башар ал-Ассаднинг Араб Лигаси саммитида ижобий иштироки ҳақида хабар берди.

Бу телефон суҳбатида Эрон ташқи ишлар вазири Суриянинг сўнгги муваффақиятларини табриклар экан, бу ўзгаришларни ижобий ва конструктив деб атади.