июн 17, 2023 20:14 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари қўшма сиёсий ва иқтисодий қўмиталар тузиш тўғрисида келишиб олдилар
    Эрон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари қўшма сиёсий ва иқтисодий қўмиталар тузиш тўғрисида келишиб олдилар

Эрон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари қўшма сиёсий ва иқтисодий қўмиталар тузиш бўйича келишувга эришдилар.

Бугун (шанба) Теҳронда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-абдуллоҳиённинг Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон билан қўшма матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Амир Абдуллоҳиён ушбу учрашувда шундай деди:Биз қўшма сиёсий, чегара ва иқтисодий қўмиталар тузиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш, жумладан, атроф-муҳит соҳасидаги ҳамкорлик муҳимлиги тўғрисида ҳамфикрмиз.

Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг Теҳронга ташрифидан мамнунлигини билдириб, шундай деди:Теҳрон, Ар-Риёд, Жидда ва Машҳадда икки давлатнинг элчихоналари ва консулликлари қайта очилди, икки давлат элчилари аниқланиб, уларнинг сиёсий ишлари олиб борилмоқда.

Амир Абдуллоҳиён яна шундай деди:Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида ўрнатилган муносабатлар туфайли юртдошларимиз Саудия Арабистонида муносиб Ҳаж адо этиш имкониятига эга бўлмоқда.

Эрон ташқи ишлар вазири таъкидлади:Эрон ва Арабистон Фаластиннинг мазлум халқини қўллаб-қувватлаш борасида келишиб олди.

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ҳам ушбу учрашувда шундай деди:Биз дипломатик чораларни давом эттиришга ҳаракат қилмоқдамиз ва энди биз Эроннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги элчихонаси, консуллиги ва ваколатхонаси қайта очилганини шоҳидмиз ва тез орада Саудия Арабистонининг Эрондаги элчихонаси ҳам қайта очилади.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Теҳронда Саудия Арабистони элчихоналарини қайта очишга ёрдам бергани учун Эронга миннатдорчилик билдирар экан, деди:Икки томон ўртасидаги муносабатларни нормал ҳолатга қайтариш муҳим, чунки ҳар икки томон ҳам минтақанинг муҳим актёри ҳисобланади ва бу муносабатлар ўзаро ҳурмат, бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик, БМТ Низомига риоя қилиш каби асосий тамойилларга асосланади.

Бин Фархон яна шундай деди:Умид қиламизки, икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг тикланиши бутун минтақа ва ислом оламига ижобий таьсир кўрсатади ва бу минтақа хавфсизлигини таьминлаш, иқтисодий ва маданий ҳамкорлик ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Ёрлиқ