Мирзиёев ва Раисий иштирокида Эрон ва Ўзбекистон расмийлари қўшма баёнот ва ҳамкорлик тўғрисидаги 10 та ҳужжат имзолади
(last modified Sun, 18 Jun 2023 13:01:34 GMT )
июн 18, 2023 18:01 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва Раисий иштирокида Эрон ва Ўзбекистон расмийлари  қўшма баёнот ва ҳамкорлик тўғрисидаги 10 та ҳужжат имзолади
    Мирзиёев ва Раисий иштирокида Эрон ва Ўзбекистон расмийлари қўшма баёнот ва ҳамкорлик тўғрисидаги 10 та ҳужжат имзолади

Эрон Ислом республикаси ва Ўзбекистон президентлари иштирокида икки мамлакат олий мартабали расмийлари қўшма баёнот ва турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича 10 та ҳужжат имзолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон  ва Ўзбекистон Республикаси президентлари Сайид Иброҳим Раисий ва Шавкат Мирзиёев иштирокида икки мамлакатнинг юқори мартабали расмийлари томонидан имтиёзли савдо, транспорт ва транзит, фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик, стандартлари ва суғурта  соҳаларидаги ҳамкорлик, қўшма эркин зоналар яратиш имкониятларини ўрганиш, технология ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликнинг ижро режаси  каби ҳамкорлик ҳужжатлар имзоланди.

Эслатиб ўтамиз бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эронлик ҳамкасби Сайид Иброҳим Расиий таклифига биноан Теҳронга келди.

Ёрлиқ