Оятуллоҳ Хоманаий: Ислом инқилоби Эронни таназзулдан қутқарди
(last modified Sun, 25 Jun 2023 10:10:55 GMT )
июн 25, 2023 15:10 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Хоманаий: Ислом инқилоби Эронни таназзулдан қутқарди
    Оятуллоҳ Хоманаий: Ислом инқилоби Эронни таназзулдан қутқарди

Оятуллоҳ Хоманаий шаҳидларнинг юзлаб оталари, оналари ва рафиқалари билан учрашувда Ислом инқилобини Эроннинг “ахлоқий, диний ва сиёсий таназзул” водийсига тушиб қолишдан қутқарувчиси деб атадилар.

Олий раҳнамо девони ахборот базасига кўра, инқилоб олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий якшанба куни бўлиб ўтган йиғилишда шундай дедилар:Эрон ёшлари инқилоб ғалабасидан сўнг барча воқеаларда кўксиларини қалқон қилдилар ва турли фитналарда душманни мағлуб этиб, таҳдидларни имкониятга айлантириб, Эронга шон-шараф ва ғурур бағишладилар.

Инқилобнинг олий раҳнамоси шаҳидларни Эрон тарихининг энг яхши қаҳрамонлари деб атадилар ва шаҳидлар оилаларининг турли “Қурьоний”, “жиҳодчи”, “инсоний” ва “ижтимоий” томонлардаги улуғ мавқеини тушунтириб, саньат ва оммавий ахборот воситалари вакилларини имкон қадар бадиий ҳаётда шаҳидлар ёдини бардавом этишга ҳаракат қилиш ва ёш авлодга ўрнак қилишга чақирдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий шаҳидларнинг оталари, оналари ва хотинларини “муқаддас мудофаа, хавфсизлик, зиёратгоҳ ва зиёратгоҳларни ҳимоя қилиш ва ўтган йилги воқеаларга ўхшаган воқеалар билан курашиш" каби қаҳрамон шаҳидлар хотираси ва хотираларининг ноёб хазинаси деб атадилар ва қўшимча қилдилар:Бу қаҳрамонларнинг хулқ-атвори, маьнавияти, турмуш тарзи, турмушидаги ўзгаришлар жамиятга, айниқса, ўсмир ва ёшларга ўрнак бўлиб, шаҳидлар оилалари хотираларини нашр этиш бу ибратда муҳим ўрин тутади.