июн 26, 2023 14:12 Asia/Tashkent
  • Эроннинг наркотик моддаларга қарши кураш бошқармаси бош котиби: Афғонистонда афюн етиштириш олдинги йилларга қараганда кўпайган
    Эроннинг наркотик моддаларга қарши кураш бошқармаси бош котиби: Афғонистонда афюн етиштириш олдинги йилларга қараганда кўпайган

Эрон Ислом республикасининг наркотик моддаларга қарши кураш бошқармаси бош котиби ўз сўзларида Афғонистонда афюн етиштириш бу йил ўтган йилга нисбатан 32 фоизга ошгани ва бу давлат дунёдаги энг йирик афюн ишлаб чиқарувчисига айланганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон Ислом республикасининг наркотик моддаларга қарши кураш бошқармаси бош котиби Искандар Муминий  Бутунжаҳон гиёҳвандикка қарши кураш куни анжуманида сўзлаган нутқида, ҳисоботлар эса гиёҳванд моддалар ва метамфетаминлардан фойдаланиш кўпайиб бораётгани кўрсатмоқдава бу эса жуда хавотирланарли деб таъкидлади.

Искандар Муминий шунингдек қўшни давлат -Афғонистондаги кўп сонли ноқонуний  муҳожирлар ва террорчилик фаолияти Эрон Ислом Республикаси учун жуда катта харажатларга сабаб бўлмоқда

 Эрон ҳозиргача 800  тонна наркотик ва психтроп моддаларни аниқлаб йўқ қилган ва бу эса бутун дунёда гиёҳванд моддаларни аниқлаш, муодара ва йўқ қилиш бўйича биринчи ўринда бўлганини кўрсатмоқда деб изоҳлади.

Эрон Ислом жумҳурияти  барча санкцияларга қарамай, йилига минг тоннадан ортиқ гиёҳванд моддаларни мусодара қилиб дунёдаги энг кўп гиёҳванд моддаларни мусодара қилувчи мамлакатга айланган.

Эрон дунёда гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда 12 мингдан ортиқ шаҳидлар ва мажруҳ бўлган ветеранларга эгадир.

БМТ Эрон Ислом Республикасининг гиёҳванд моддага қарши курашда пешқадам ва байроқдор сифатида олқишлаган.

Ёрлиқ