Раисий ва Путин Россиядаги воқеалар бўйича мулоқот қилди
(last modified Mon, 26 Jun 2023 15:12:57 GMT )
июн 26, 2023 20:12 Asia/Tashkent
  • Раисий ва Путин Россиядаги воқеалар бўйича мулоқот қилди
    Раисий ва Путин Россиядаги воқеалар бўйича мулоқот қилди

Эрон Ислом Республикаси Президенти девонининг сиёсий ўринбосари айтди:Эрон Ислом Республикаси Президенти Россия Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқотда Эрон Ислом Республикасининг Россия миллий суверенитетини қўллаб-қувватлашини алоҳида таькидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти девонининг сиёсий ўринбосари Муҳаммад Жамшидий Тwиттер’да шундай ёзган:Эрон Ислом Республикаси Президенти Сайид Иброҳим Раисий душанба куни Россия Президенти Владимир Путин ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан икки алоҳида телефон суҳбатида икки томонлама муносабатларни кўздан кечирди ва Кавказдаги ўзгаришларни муҳокама қилди.

Жамшидий қўшимча қилди:Раисий тинчлик музокараларини олқишлар экан, минтақа геосиёсатидаги ҳар қандай ўзгариш ва минтақадан ташқари ҳарбий мавжудликни Кавказ хавфсизлигига зарарли деб ҳисоблади.

Эрон Ислом Республикаси идорасининг сиёсий ўринбосари шундай деди:Россия президенти яқинда юз берган ҳарбий қўзғолон ҳақида изоҳ берар экан, бу воқеа Россиянинг миллий суверенитетига қарши чиқа олмаслигини таькидлади.