июн 27, 2023 12:27 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилоби олий раҳбари:Бирлик ва маьнавият истикбор адовати ва бузғунчилиги нишонидадир
    Ислом инқилоби олий раҳбари:Бирлик ва маьнавият истикбор адовати ва бузғунчилиги нишонидадир

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Буюк Ҳаж йигини муносабати билан берган мактубларида шундай таькидладилар:Бирлик ва маьнавият ҳозирги замонда ўтмишдагидан кўра кўпроқ истикбор ва сионизм душманлиги ва бузғунчилиги нишонидадир

Олий раҳбар девони ахборот базасига кўра; Оятуллоҳ Хоманаий ушбу мактубида Ҳажнинг глобал таьсирининг зарурий шарти Ислом умматининг бирлик ва маьнавият деган икки устунга асосланган бу сирли фарзнинг ҳаётбахш манзилини тўғри англаши ва эьтироф этиши эканлигини таькидлаб, аниқлик киритдилар:Америка ва бошқа мутакаббир ҳукмронлик қутблари мусулмонларнинг бирлигига, мусулмон халқлар, мамлакатлар ва ҳукуматларнинг ўзаро идрок этишларига, бу халқларнинг ёш авлодининг диндорлиги ва шарьийлашувига қаттиқ қаршилик қилади ва ҳар қандай восита билан бунга қарши курашади.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Ислом умматининг бирлигини мулоқот, фикрий ва амалий мулоқот, синергия ва йўналишларнинг яқинлашуви, ислом мамлакатлари ҳамкорлиги ва иқтисодий алоқаси сифатида таьрифлаб, аниқлик киритдилар:Бу бирликнинг яна бир жиҳати ислом дини уламолари ўртасидаги яхши ният, бағрикенглик, адолатлилик ва мусулмон мамлакатлари элитаси ўртасидаги яқин муносабатларга асосланган мулоқотдир.

Оятуллоҳ Хоманаий бирдамлик масаласида, шунингдек, исломий мамлакатларнинг сиёсий ва маданий раҳбарлари Ислом Умматининг ўз ўрнига эга бўлиши ва биринчи жаҳон урушидан кейинги сиёсий ва ҳудудий муҳандисликнинг аччиқ тажрибаси қайта такрорланмаслиги учун келажакдаги дунё тартиби шартларига тайёрланишлари учун бир-бирлари билан мувофиқлаштиришлари кераклигини эслатиб ўтди.

Ислом Инқилоби Олий Раҳбари жаҳон миқёсидаги ҳажга даьват таьсирчанлигининг яна икки устунидан бири бўлган “маьнавият”ни диний одоб-ахлоқни тарғиб қилиш ва Ғарбнинг динсиз ахлоқи афсунига қарши туриш, деб ҳисобладилар ва шундай дедилар:Ғарб интеллектуал манбалари томонидан узоқ вақт давомида тарғиб қилингандинсиз ахлоқнинг сеҳри бутун дунёда гувоҳ бўлаётган Ғарбдаги бу чексиз ахлоқий қулаш сабабчисидир.

Оятуллоҳ Хоманаий таькидлади:Ҳаммамизнинг ва барча давлатларимиз ва ҳукуматларимизнинг бурчи бу ёмон ниятли Америка ва сионист режасига қарши туришдир.

Ёрлиқ