Ислом Инқилоби олий раҳбари жамоат ҳуқуқларини амалга оширишни таъкидладилар
(last modified Tue, 27 Jun 2023 12:10:04 GMT )
июн 27, 2023 17:10 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари жамоат ҳуқуқларини амалга оширишни таъкидладилар
    Ислом Инқилоби олий раҳбари жамоат ҳуқуқларини амалга оширишни таъкидладилар

Ислом Инқилоби олий раҳбари Эрон суд тизимининг ўзига хос муҳимлигини таъкидлаб суд-ҳуқуқ тизимини ўзгартиришга оид ҳужжатни тўлақонли ҳаётга татбиқ этиш, бу тизим ичида ва ташқарисида коррупцияга қарши курашиш, аҳоли ҳуқуқларини тиклаш, қонуний эркинликларни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш суд тизимининг асосий вазифаларидан ҳисобланади деб таъкидладилар.

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси девони ахборот марказининг хабар қилишича. бугун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Эрон суд ҳокимияти раиси, масъуллари ва бир гуруҳ ишчилари билан суҳбатда,  жамоат  ҳуқуини амалга ошириш ва татбиқ этиш каби констутитциядаги суд тизими вазифаларининг муҳимлигига тўхталиб,  виртуал ва новирутал фазода одамларнинг психологик хавфсизлигини қўриқлаш ва уни бузилишини олдини олиш, жамоат ҳуқуқларини таъминлашнинг кўринишидан биридир ва  суд- ҳуқуқ тизими эса бу мураккаб вазифани режалаштириш ва интизом билан яхши бажариши шарт деб буюрдилар.

Ислом Инқилоби муззам раҳбари шунингдек халқнинг қонуний эркинликларини таъминлашни муҳим эканлигига урғу бериб, конституциянинг қатъий талқинига биноан шароит рухсат берган барча эркинликлар халққа берилиши керак. Одатда ҳокимият институтлари бу эркинликларга қарши чиқади ва суд тизими бу борада ўз вазифаларига амал қилиши керак деб изоҳладилар.

У киши Эрон суд тизимининг судялар ва ходимлари мутлақ кўпчилиги жуда кам даромад билан энг оғир ишларни бажарадиган шарафли шахслардир, аммо мамлакатнинг исталган жойида ички озчиликни суиистеъмол қилиш суд тизимининг юзига доғ туширади ва бу бутун ҳокимият ҳақида нотўғри ҳукм ва хулоса чиқариш манбаи ўли қолади шу сабабдан   муасса ичидаги ҳар қандай коррупцияга жиддий муносабатда бўлиш зарур деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек барча муассасалар фаолиятига баҳо беришнинг асосий мезони -унинг натижаси ва халққа  якуний таъсиридир деб аниқлик киритдилар.